Учтепа туманига янги ҳоким ва бошқа секторлар раҳбарлари тайинланди
Тошкент шаҳар Учтепа туманининг тўртта секторига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарход Равшанович Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Фарҳод Абдуллаев 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011−2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказганди. Туман ҳокими Шуҳрат Махамадназимович Атамуҳамедов ва туманнинг бошқа раҳбарлари давлат раҳбарининг ушбу туманга ташрифи якунларига кўра ишдан олинганди.
2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман ДСИ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Махмуджанович Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Негматович Ахмедов номзоди тасдиқланди. У 2018−2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Жобир Одилович Азимов Учтепа тумани прокурори бўлди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди
Жаҳон | 11:41
-
5,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди
Жамият | 11:18
-
Россиянинг Курск вилояти собиқ губернатори Алексей Смирнов қўлга олинди
Жаҳон | 10:53
-
Тошкентдаги жамоат жойларида кинология пунктлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:33
Мавзуга оид

18:31 / 20.03.2025
Тошкентда заранг дарахтлари сирли равишда йўқ қилинди

16:49 / 20.03.2025
“Қариндошларимизга пранк қилмоқчи эдик” – “Гелик” ойнасини синдириб, видео олган эр-хотинлар узр сўради

15:49 / 19.03.2025
Тошкентда Ҳунармандлар маркази қурилиши керак бўлган ерга қурилган “дом” бузиладиган бўлди

17:59 / 25.01.2025