Ҳозирнинг ўзида диққат-эътиборингиз қанча нарсани талаб этмоқда? Телефон? Электрон почта? Мессенжер? Твиттер? Бу асабга тегадиган рўйхат доимий равишда ўсиб борадигандек. Замонавий технологиялар бизга кўплаб ғаройиб нарсаларни инъом этди, бироқ доимий равишда ўзига эътибор талаб этиши уларнинг қўшимча таъсиридан бири ҳисобланади. Ўйлаб кўринг: офис ходими ўртача ҳар уч дақиқада чалғийди, фикрини яна бир ерга жамлаш учун унга 25 дақиқага яқин вақт керак бўлади.

Фото: Pexels

Миянгиз қайси нарсага эътибор бериш кераклигини қандай танлайди?

Миянгиз доимий равишда ишлайди, ахборотни қабул қилади, демак у эътибор қаратиш ва четга суриб туриш мумкин бўлган нарсани доимий равишда танлаши керак.

Нейроолимлар уни «танловчи эътибор» деб атайдилар, у яна икки шаклда бўлади:

Юқоридан пастга (онгли эътибор)

Диққат-эътиборнинг бу тури мақсадга йўналган. У анча кенг ҳолат учун масъул бўлиб, айрим хулосаларга келиш учун сизнинг аввалги тажрибаларингизни қўллайди. У имтиҳонга тайёрланаётганингизда ёки мураккаб муаммони ечишга ҳаракат қилаётганингизда пайдо бўлади.

Пастдан тепага  

Ёнингизда нимадир содир бўлганида ёки бирор нарса эътиборингизни жалб этганида ана шу диққат-эътибор ҳукми остида бўласиз. Сиз содир бўлган нарсани автоматик тарзда ўчириб ташлайсиз. Кучли шовқинни эшитганда, телефон жиринглаганида ана шу ҳолат юз беради.

Муаммо нимада?

Миямиз диққат-эътиборнинг қайси турини танлашини назорат қила олмаймиз. «Юқоридан пастга» режимида қолишни исташимизга қарамай, «Пастдан тепага» режими ишга тушиши мумкин.

Шовқин ва кутилмаган ҳаракатлар хавф сифатида таассурот уйғотади. Миянгиз хавф сиз ўқиётган китоб ва ёзаётган хабарингиздан муҳимроқ деб ҳисоблайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ирода ва диққат-эътибор – якуний ресурслар. Қанча кўп чалғисангиз, ишга қайтиш шунча мушкул бўлади. Бироқ илм-фан диққат-эътиборни ортга тез ва самарали қайтаришнинг бир неча усулларини кўрсатмоқда.