14:30 / 10.06.2019
27136

Папайя: организм учун фойдаси ва зарари

Папайя – келиб чиқиши тропик бўлган ширин мева. Бугун мевани янги узилган ва музлатилган ҳолда ҳам учратиш мумкин.

Фото: Pixabay

Таркиби ва калорияси

Папайя клетчаткага бой, бу эса уни парҳез егулик учун мослигини таъминлайди. Бундан ташқари, ширин мева таркибида папаин моддаси бўлиб, у ҳазм қилишни яхшилайди. В гуруҳи (В1, B2, B5), шунингдек, А, С ва D витаминларига бой. Калориялилиги: 100 граммда 40 ккал.

Кимёвий таркиби ва таъмига кўра, у қовунга ўхшайди. Меванинг ранги бета-каротин мавжудлиги сабаб ана шундай рангда. Пишган папайя ушлаб кўрилганда таранг, териси эса юмшоқ бўлади. Териб олинганидан кейин ҳам пишишда давом этади.

Қуритилган папайя ҳам  янги узилганидек фойдали.

Таркибидаги папаин ферменти сабаб доимий равишда истеъмол қилиш яраларнинг битиши ва гастритнинг тузалишига ҳисса қўшади. Мева очиқ яраларнинг битиш жараёнини ҳам тезлаштиради. Кесилиш ва тери яллиғланишларида шарбат ва меваси бўлакларидан фойдаланилади.

Пишган мевани истеъмол қилиш астма хуружини енгиллаштиради.

Мева ҳайз циклини тўғрилашга ёрдам беради.

Папайянинг зарари ва уни истеъмол этилишига қарши кўрсатмалар

Асосий қарши кўрсатма – индивидуал ҳазм қила олмаслик.

Меванинг ўта кўп миқдорда истеъмол қилиниши ошқозон бузилишларига олиб келади.

Яхшиси, пишиб етилган мевани танлаган маъқул, чунки пишмагани таркибида ошқозонда нохуш ҳолатларни уйғотувчи заҳарли шарбат бўлади.

Папайя айрим ҳолларда нон дарахти деб ҳам аталади. Сабаби оддий: агар мева бўлагини олов устида ушлаб турсангиз, ундан ёқимли нон иси кела бошлайди.

Top