Вазирлик: «Фермерга қайсидир маҳсулотни мажбуран эктириш каби ҳолатлар йўқ»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида соҳадаги долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Вазирлик бошқарма бошлиғи Исроил Холмирзаевнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги барча деҳқон ва фермерлар ўзларига тегишли экин майдонларида қандай маҳсулот етиштиришни ўз хоҳиши, имконияти ва шароитидан келиб чиқиб, мустақил ҳал этмоқдалар.
«Биз вилоят ё туман ҳокими ўринбосари билан ўтириб, ҳар бир фермернинг таклифидан келиб чиқиб, қандай экин экишини муҳокама қиламиз, — деди Исроил Холмирзаев. — Қайсидир фермерга қайсидир маҳсулотни мажбуран эктириш каби ҳолатлар йўқ. Ахир қайси деҳқон ўзи даромад олишга кўзи етмаган маҳсулотини экади? Яна бир марта таъкидлайман — бизда мажбурлаб эктириш ҳолати йўқ».
Тадбирда билдирилишича, бугунги кунда экилаётган ғалла ва пахтанинг аниқ харидори — давлат, бу маҳсулотларни юқори нархларда сотиб оляпти. Уларнинг энг кўп экилаётган маҳсулотлар сафида эканининг асосий сабаби ҳам шу.
Қайд этилишича, айни пайтда ғалла етиштириш, унинг нархини эркинлаштириш ва давлат харидини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу қарор лойиҳасида бошоқли дон экинларни етиштириш ва давлат харидида дунё амалиётида қўлланилаётган усулларни татбиқ этиш масаласи қўйилган. Яъни, фермернинг сарфлаган харажатини қоплайдиган ва рентабеллигини таъминлайдиган тизим ишлаб чиқилади.
Вазирлик бошқарма бошлиғи Асрор Жўраев қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муаммолар аста-секин ҳал этилаётганини билдирди. Бугун фермерлар ўз маҳсулотларини ўғирлаб, қиммат нархда бозорга сотиши каби ҳолатлар барҳам топяпти. Чунки ундан давлатнинг ўзи бозордан кўра қимматроқ нархда сотиб оляпти.
Бугунги кунда вазирлик томонидан Ўзбекистондаги мавжуд ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, ер унумдорлигини ошириш бўйича иш олиб бориляпти. Экин майдонлари нима учун фойдаланишдан чиқиб кетяпти? Асосий сабаб — бу ерларга сувнинг етиб бормаслигида.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 3,2 миллион гектар суғориладиган экин ерларининг 298 минг гектари фойдаланишдан чиқиб кетган. Ҳозирги кунда энг кўп фойдаланишдан чиққан ҳудудлар Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида. Уларни қайта муомалага киритмоқчи бўлган деҳқонлар, инвесторларга давлат томонидан субсидиялар ва имтиёзлар ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024