Буюк Британия, ГФР, Франция ва ЕИ Эронни ўз уран захираларини қисқартиришга чақирди
Буюк Британия, Германия ва Франция, шунингдек, ЕИнинг ташқи сиёсат хизмати Теҳрондан кам бойитилган уран захирасини қисқартириш ҳамда Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма умумқамровли ҳаракатлар режаси (ҚУҲР) мавжудлигига рахна солувчи ҳаракатлардан ўзини тийишга чақирди. Бу ҳақда душанба куни тарқатилган томонларнинг қўшма баёнотида эълон қилинади.
«Биз Эронни бу қадам (ҚУҲР билан рухсат этилган кам бойитилган ураннинг 300 кг.лик лимитидан ошиш) ни бекор қилиш, шунингдек, атом бўйича битимни барбод қилувчи бошқа ҳаракатлардан воз кечишга қатъият билан чақирамиз. Биз ҚУҲР томонлари билан жипс алоқадамиз ва битим доирасида кейинги қадамларни тезкор тартибда ўйлаб чиқамиз», — дейилади баёнот матнида.
ҚУҲРга кўра, Эрон 3,67 фоизгача бойитилган, 300 килограммдан ортиқ бўлмаган уран фториди (UF6) га эга бўлиши мумкин, бу 202,8 кг соф уран миқдорига тенг.
«Франция, Германия, Бирлашган Қироллик, шунингдек, [ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича] олий вакили Эроннинг Қўшма умумқамровли ҳаракатлар режасида кўзда тутилган кам бойитилган уран захираси лимитидан ўтгани ҳақидаги эълонидан чуқур ташвишда. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) ҳам бу маълумотни тасдиқлаган, — дейилади баёнотда. — Биз изчиллик билан аниқ-тиниқ қилиб ядровий битимга содиқлигимиз Эрон унинг шартларига тўлиқ риоя этиш-этмаслигига боғлиқ эканлигини баён этиб келдик. Биз ядровий қуролни тарқатмасликнинг асосий воситасига шубҳа туғдирувчи Эроннинг ушбу қароридан таассуфдамиз».
Мажбуриятлардан бош тортиш хронологияси
Эрон ядровий маълумотларига доир муаммо 2018 йилнинг 8 майида АҚШ ҚУҲРдан бир томонлама чиқиши ва Теҳроннинг нефть экспорти соҳасига Америка санкцияларининг жорий этилиши ортидан кескинлашди. Роппа-роса бир йил ўтгач, 2019 йилнинг 8 майида Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ядровий битим бўйича айрим мажбуриятларни тўхтатишини ва бошқа иштирокчиларга уни бажаришга киришиш учун олти ой вақт ажратишини эълон қилди. Эрон Ислом Республикаси нияти ўзида мавжуд тўйинтирилган уран ва оғир сувни бошқа давлатларга сотишни 60 суткага тўхтатишига боғлиқ.
ҚУҲР Эрон ҳамда БМИТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари (Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ, Франция) ва Германия билан 2015 йилда тузилган. Битим Теҳроннинг ядровий ишланмаларини чеклаш эвазига БМТ санкциялари ҳамда АҚШ ва ЕИнинг бир томонлама чекловчи чораларини бекор қилишни назарда тутган. Эрон ўшанда 15 йил давомида уранни 3,67 фоиздан ортиққа бойитмаслик ва бойитилган уран захирасини 300 килограммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ушлаш, шунингдек, оғир сувга мослашган қўшимча реакторларни барпо этмаслик, оғир сувни тўпламаслик ва ядровий портловчи қурилма ишлаб чиқиш билан шуғулланмаслик мажбуриятини олган.
Душанба куни Tasnim агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда, европаликлар томонидан банклараро INSTEX механизми жорий этилганига қарамасдан, Эрон 7 июлдан сўнг ҚУҲР бўйича мажбуриятларини камайтира боришини хабар берди. Тахмин қилинишича, иккинчи босқич доирасида Теҳрон уранни 3,67 фоиздан ортиқ бойитмаслик тақиқига риоя этишни бас қилади, шунингдек, ҚУҲР имзолангунга қадар қабул қилинган ва қурол учун ишлатилувчи плутоний ишлаб чиқариш имконини берувчи Арақдаги атом реакторини модернизация қилишнинг дастлабки режасига қайтади.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024