Дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида барқарор савдо ўсишига ҳисса қўшишнинг 5 усули
World Economic Forum (Халқаро иқтисодий форум) дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларида барқарор савдони ошириш учун аҳамиятга эга бўлган беш жиҳат ҳақида маълумот берди.
Халқаро савдо ташкилотининг «Савдога ёрдам» ташаббуси ривожланаётган мамлакатларни глобал савдо тизимига киришини таъминлашга мўлжалланган.
3-5 июль кунлари Халқаро савдо ташкилотида “Савдога ёрдам” икки йиллик глобал шарҳи “Иқтисодий диверсификацияни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқ ҳамда имкониятларни кенгайтириш” мавзусида ўтказилди. Савдога ёрдам ривожланаётган мамлакатларнинг расмий молиявий ривожи учун 30 фоизга яқинни ташкил этади (ёки йилига 40 млрд доллар). 2017 йилда камроқ ривожланган мамлакатлар (КРМ) олдидаги мажбуриятлар 18,8 млрд долларга етди. Бу эса 2005 йилдан бери уч марта ортиш, демакдир.
Такомиллашувга қарамай, 47 та камроқ ривожланган мамлакатлардан 35 таси ҳали ҳам камроқ ривожланган мамлакатлар мавқеидан ўтиш учун зарурий кўрсаткичлардан ўтишмаган. Улар уч мезонга асосланади: аҳоли жон бошига тўғри келадиган тушум, инсон активлари индекси ва иқтисодий заифлик индекси.
КРМнинг жаҳон савдосидаги улуши 1 фоиздан камроқни ташкил этади, ушбу улушнинг ярмидан кўпроғи камроқ ривожланган мамлакатлар мавқеидан чиқаётган – Ангола, Бангладеш ва Мьянмага тўғри келади. Бундан ташқари, ушбу мамлакатлардаги экспорт қўшилган қиймати паст бўлган товарларнинг тор тўпламида жамланган, уларнинг 60 фоизини қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва қазилмаларни қазиб олиш соҳаларидаги бирламчи маҳсулотлар ташкил этади. Диверсификациянинг мавжуд эмаслиги ташқи шокларга нисбатан заифликни ошириши ва ривожланишнинг узоқ муддатли истиқболларига путур етказиши мумкин.
2030 йилгача бўлган муддатда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибида баён этилган кенгроқ концепция доирасида халқаро ҳамжамият “ривожланаётган мамлакатлар экспортини сезиларли даражада кўпайтириш, хусусан, 2020 йилга келиб камроқ ривожланган мамлакатларнинг жаҳон экспортидаги улушини икки баравар ошириш” мажбуриятини олди. Сўнгги мақсадга эришилмаган тақдирда ҳам савдога ёрдам КРМнинг жаҳон иқтисодиётига барқарор интеграциясидаги муҳим инструментлигича қолади.
Мазкур йилда глобал шарҳни тайёрлаш доирасида комплекс дастур томонидан савдо ва КРМга ёрдам бериш сиёсати сериясидан олинган хулосалардан иборат бешта масала қуйидагилардан иборат:
1) Дунёдаги қашшоқлар учун савдо ва инвестиция масалалари борасидаги халқаро ҳамкорлик
Савдо тизимига асосланган халқаро ҳамкорлик муҳимлигича қолмоқда. Унда қашшоқ мамлакатлар бозор имкониятларидан фойдаланишлари, иш ўринларини яратишлари ва қашшоқликни камайтиришлари мумкин. Йирик мамлакатлар ўртасида савдо соҳасидаги тарангликнинг жорий эскалацияси ноаниқликни келтириб чиқаради, кўп томонлама режимга путур етказади ва нозик мамлакатлар ривожланиши истиқболи учун таҳдидни уйғотади.
2) Ривожланишдан ортда қолаётганлар учун янги иқтисодий моделлар
Глобал ишлаб чиқариш-сотиш занжирларининг тарқалиши КРМ учун иқтисодий жиҳатдан ўзаро боғлиқликнинг шаклларидан бири саналади. Билимга асосланган номоддий активларнинг ўсиб бораётган аҳамияти ва рақамли иқтисодиётнинг қатъий ўсиши яқинлашиш учун имкониятни таъминлайди, бироқ қашшоқ мамлакат ва уларнинг аҳолиси учун катта муаммолар туғдиради. Иқтисодиёт диверсификациясини рағбатлантириш, масалан, ишлаб чиқариш ёки хизматлар соҳасида янги имкониятларни қўллаш, интеграциядан келувчи истиқболдаги фойдани ошириш учун ривожланишдан ортда қолаётганлар мамлакатларга стратегиянинг қандай турларини ҳисобга олиш керак?
КРМни ривожлантириш мақсадида рақамли трансформацияни қондириш учун маълумотлар ва сунъий идрок афзалликларини қандай қилиб адолатли тарзда қўллаш мумкин? Бўлажак савдо дастурлари учун ёрдамга келадиган айрим саволлар ана шулар.
3) Кўникмалар ва таълим жаҳон иқтисодиётида муваффақиятли иштирок этиш учун янада кўпроқ аҳамиятга эга бўлмоқда
2017 йилда савдо мажбуриятлари доирасида КРМга ёрдамнинг 60 фоиздан ортиғи (11,7 млрд доллар) иқтисодий инфратузилма – йўллар, портлар, телекоммуникация ва энергетикани қўллаб-қувватлашга ажратилди. Кўникма ва таълим ҳам барқарор иқтисодиётни қуриш ва маҳаллий корхона ҳамда маҳаллий иш кучи глобал иқтисодиётда иштирок этишдан фойда олишлари учун муҳим роль ўйнамоқда. Прогнозларга кўра, КРМ жами аҳолиси 2015 ва 2030 йиллар орасида деярли 40 фоизга ортиши ҳисобга олинадиган бўлса, қишлоқ хўжалиги каби савдо секторларида кўникмаларни ривожлантириш стратегиялари экспорт савдо сиёсати рақобатбардошлигини ошириш ва уни ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.
4) КРМдаги савдонинг инклюзив истиқболи кучайиши мумкин
Таълим индивидуал қобилият ва имкониятлардан фойдаланишни чеклайдиган тўсиқларни енгишда ёрдам бериши мумкин. Эҳтиёжманд жамиятларни қўллаб-қувватлаш учун янада кўпроқ нарсаларни амалга ошириш мумкин. Бу беқарор ва можаролардан азият чеккан КРМда яшайдиган одамларни ўз ичига олади.
Доимий мавжуд бўлган бартараф этувчи аралашув соҳаларидан бири қашшоқликда яшайдиган аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида гендер жиҳатларини ҳисобга оладиган қўллаб-қувватлашни кучайтириш ҳисобланади. КРМдаги савдо учун гендер ёрдами умумий кўмакда 17 фоиздан 40 фоизгача ортди. Вазифалардан бири узоқ муддатда аёллар ва ана шундай дастурларни ривожлантиришни тўғри баҳолайдиган маълумот ва кўрсаткичларнинг мониторинг ва баҳолаш тизимини яратишдан иборат.
5) КРМ мамлакатлардаги савдонинг атроф-муҳитга таъсирини яхшилаш мумкин
КРМ иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашувига фавқулодда равишда таъсирчан. Буларнинг бари – сўнгги ўн йилларда қашшоқлик миқёсини қисқартиришда эришилган тараққиётга таҳдид солади. Умуман олганда, савдо атроф муҳитга мунозарали таъсир кўрсатади, қашшоқ мамлакатлар ҳам бундан мустасно эмас.
Савдодаги ёрдам барқарор онгли экологик тамойилларга асосланган ривожланиш стратегияларини ривожлантириш воситаси бўлиши мумкин. Бу барқарорлик ва саноат стандартлари, иқлимга нисбатан турғун инфратузилмани ривожлантириш, ўрмонларни тиклаш воситасида экотизим хизматларини қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини юритишнинг барқарор усулларини рағбатлантириш ва тоза энергияга ўтиш стандартларини ўз ичига олади. Балиқчилик учун субсидиялар атрофидаги муҳокамалар ҳам бунга мисол бўлади. Бунда савдодаги ёрдам КРМга субсидия дастурларини қайта созлаш ва океанлар барқарорлигига кўмак беришга қаратилган бўлажак кўп томонлама келишувларни амалга ошириш имконини беради. Халқаро ҳамжамиятнинг келишилган саъй-ҳаракатлари доирасида миллий ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан биргаликда ушбу беш масаланинг кўриб чиқилиши қашшоқ мамлакат ва уларнинг халқлари учун гуллаб-яшнаш имкониятига эга бўлган савдо соҳасининг барқарор глобал иқтисодиётга эришиш имкон берган бўлар эди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024