12:23 / 16.07.2019
5844

Ишлаб чиқариш тизимида роботлар инсон ўрнини эгаллаши керак эмас

Фото: REUTERS/Stringer

АҚШда 1949 йил охирида ишлаб чиқариш соҳасида қанча ишчи банд бўлган бўлса, 70 йил ўтиб, ҳозир ҳам бу рақам бир хиллигича қолмоқда, дея ахборот беради weforum нашри АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотига таяниб.

1949 йилда АҚШ оғир иқтисодий қийинчилик ичида қолади ва шу вазиятда Оқ уй ишлаб чиқариш ўринларини кўпайтириш учун ҳаракат бошлаб юборади.

Ўтган давр мобайнида заводларда қанча ўзгаришлар қилинган бўлишига қарамай, ишлаб чиқариш йўналиши ҳануз инновацияларга муҳтож бўлиб қолмоқда. Ҳали кўп мануфактурачилар тўртинчи индустриал инқилоб (юксак имкониятларга эга рақамли ва аналог технологиялардан фойдаланиш) доирасида ҳаракат қилмаяпти. Натижада, унумдорликнинг ўсиш даражаси қайд этилмаётганлиги ва кутилмаган ўзгаришлар кўпчилик учун қийинчиликларга сабаб бўлмоқда.

Шундай бўлишига қарамай, Халқаро иқтисодий форум ва McKinsey&Company ҳамкорликда аниқлаган етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар гуруҳи тўртинчи саноат инқилоби технологияларидан фойдаланишнинг муваффақиятли йўлларини топиш йўлида изланмоқда. 

Улар учун сунъий интеллект каби инновациялар меҳнат шаклининг ўзгаришига, юқори унумдорликка эришишга ва инсон меҳнати орқали амалга ошириладиган ишнинг яхшиланишига йўл беради. 

Шунингдек, Global Lighthouse Network ташкилоти бир қанча турдаги саноат ва географияларни эълон қилиб боради ва қизиқувчиларни технологик адаптацияни кучайтириш учун турли амалиёт ва назарий билимлар платформаси билан таъминлайди.

Масалан, «Технология инсон кучи билан ишлайди, уларни четлаштириш билан эмас» қоидаси ҳам шу платформада мавжуд. 

Унда айтилишича, робототехника барча иш ўринларини қисқартириши мумкинлиги хавфи кучайишига зид равишда саноат етакчилари барча ишчиларга ишлаб чиқаришда ўз иш кунларидан завқланишига имкон берадиган йўл билан технологияга мослашмоқда. Бундан ташқари, улар ходимлари учун вазифалари янада қизиқарли ва бирхилликдан холи бўлишига, хилма-хил ҳамда сермаҳсул бўлиши учун ҳаракат қилмоқда.

Мисол келтирадиган бўлсак, Руминиянинг Улми ҳудудидаги Arcelik lighthouse компаниясида кичик қийматли амалларнинг автоматлаштирилиши жараёндаги харажатларни 11 фоизга қисқартирган.

Туркиядаги Ford Otosan site корхонаси эса рақамли ишлаб чиқариш ва юқори сифатли автоматлаштириш билан ортиқча харажатларсиз даромадни 6 фоизга оширишга ва ишчилар жалб қилиш даражасини 45 фоизга кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. 

Кичик қадамлар эмас, катта одимлар муҳим. Одатда ишлаб чиқариш кичик ўнгланишлар ва прогрессив ўзгариш билан тавсифланади. Етакчи корхоналар эса саноатда стандартларни бутунлай янгилаш ишларини қилмоқда.

McKinsey&Company эса келажакда ишлаб чиқарувчилар ва дастлабки сунъий интеллект тарғиботчилари орасидаги фарқ катта бўлади деб деган фикрни илгари суряпти.

Бирдамлик муҳим омил. Инновация энг кўп экотизимда содир бўлади. Экотизим университетлар билан ишлашни, стартап лойиҳаларини ва бошқа техника таъминот турларини ўз ичига олади. 

Масалан, Финляндияда Nokia`s site компанияси янги маҳсулотини таништириш жараёнида дизайн ва ишлаб чиқариш сифати уйғунлаштирмоқда.

Турли технологиялар ишлаб чиқариш унумдорлигини 30 фоизгача яхшилаш мақсадида кабелсиз тармоққа уланган. Ва бу маҳсулот сотувини олдингига қараганда 50 фоиз тезроқ кечишига имкон яратган.

Жанубий Кореянинг Posco Plant корхонаси эса сунъий интеллект ёрдамида металл саноатида унумдорликни ошириш учун ҳаракат қилмоқда. У кичик ва ўрта бизнес, стартаплар ва академиклар ёрдамида ўзининг смарт-завод платформасини яратмоқчи.

Scheinder Electronic base эса Индонезияда жойлашган корхона. У ўз мижозлари ва ҳамкорларига турли технологик ечимларни ошкор қилмоқда. Ташкилотнинг мақсади бутун операцион тизимни яхшилашдан иборат.

Ҳажм унчалик аҳамиятли эмас. Катта корхоналар обрўсининг сақланиши инновация учун катта тўсиқ эмас. Кичик ва ўрта бизнесда омадини синаётган тадбиркорлар ҳам унчалик катта бўлмаган инвестиция билан анчайин нарсани ўзгартиришлари мумкин.

Лекин инновация ва янги технологияларга эга бўлиш имкони бой мамлакатлар учун чегараланмаган. Масалан, Шарқий Европада техник салоҳияти юқори бўлган корхоналар кўплаб топилса-да, уларнинг асосий базаси Хитойда жамланган.

Янгилик ҳар доим ҳам яхши дегани эмас. Катта ўзгаришлар янгиларига пул тиккандан кўра мавжудларини мослаштириш орқали қилиниши самаралироқ. Эскидан мерос жиҳозлар кўпчилик илғор корхоналарда янгиликларга тўсиқ эмас, балки мавжуд тизимни ривожлантирувчи бўлиб хизмат қилмоқда.

Индонезиянинг Petrosea plant ташкилоти бир қанча муаммолар гирдобида қолганди. Бироқ юк ташиш машиналари каби техникаларнинг ривожлантирилиши, реал вақт бирлигидаги мониторинг ва дрон тадқиқотлари орқали ўта кам фойда олувчи кон саноатини 6 ой ичидаёқ фойда келтирадиган бизнесга айлантира олди. 

Бундай мисоллар кўплаб топилади. Гарчи ҳаммасининг ривожланиш даражаси ва тарихи ҳар хил бўлса-да, ҳаммаси техник тараққиёт туфайли юзага чиқишда давом этади.

Top