Жаҳон | 13:20 / 16.12.2018
14599
1 дақиқада ўқилади

Муҳандис Леонардо да Винчи бундан 500 йил аввал ўйлаб топган роботни қисман тиклади

Фото: Drawmaton

Муҳандис Роберт Сабуда муаллифи Леонардо да Винчи бўлган рицарь-роботнинг расм чизувчи қўлини тайёрлади. Қўл ҳар қандай суратни чиза олади – фақат уни махсус тишли ғилдираклар орқали дастурлаш кифоя. 

Сабуда ушбу лойиҳа билан «Леонардо да Винчи роботлари жамияти» - қадимий ихтирочининг ғояларини рўёбга чиқарувчилар гуруҳи илтимосига кўра шуғулланди. Аввалроқ тадқиқотчилар да Винчининг роботи ўрнидан туриш, юриш, туриш, қўлини қимирлатиш, барабан чалишдан ташқари, расм ҳам чиза олганини аниқлашганди.

Фото: Drawmaton

Муҳандис роботнинг қўлини ясашга қарор қилди ва бунга бир йилда эришди. Сабуда уни ясаш учун да Винчининг чизмаларини қунт билан ўрганиб чиқди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид