Ҳудудий электр тармоқлари: узилишларни режалаштириш ва олдиндан эълон қилишнинг иложи йўқ
Бугун, 24 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан ОАВ вакиллари билан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фаолиятининг устувор вазифалари. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар» мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Берилган маълумотларга кўра, жамият томонидан Ўзбекистондаги 6 млн 700 мингдан ортиқ аҳоли хонадони ва 308 минг 200га яқин юридик истеъмолчиларни 1629та 35-110 кВ кучланишли подстанциялар, 79 122та трансформатор пунктлари ҳамда 240,7 минг км узунликда электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда.
2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида 20085,8 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 6666та трансформатор пунктлари, 350та мойли ўчиргичлар, 60та куч трансформаторлар мукаммал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда амалга оширилган мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича 14258,3 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари (режага нисбатан 71 фоиз) ва 4870та трансформатор пунктлари (73 фоиз) мукаммал таъмирланган.
Тахиатошдаги авария бўйича батафсил маълумот сўраб берилган саволга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Феруз Қурбонов жавоб берди.
«Тахиатош ИЭСида юқори кучланиш, ортиқча юклама туфайли 7 ва 8-энергоблоклари технологик ҳимоя тизими ишлаши натижасида маълум муддат ўчди, у ерда авария бўлмаган. Келгуси йилда бу ерда аввал 280, кейин 230 мегаваттли энергоблоклар ишга туширилади. Шундан кейин юклама меъёрига келади», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тадбир давомида қиш мавсумидаги узилишларни маълум даражада режалаштириб, аниқ муддатларини белгилаган ҳолда ОАВ орқали аҳолига эълон қилиш имкониятлари ҳақида ҳам сўралди.
«Энергетика яхлит бир тизим, ундаги ишлаб чиқарилган маҳсулотни сақлаб бўлмайди, занжирдай узатиб турилади. Ҳар қандай ҳолат, масалан, ёқилғи таъминотидаги узилиш, қайсидир энергоблок ишдан чиқиши, ҳаддан ортиқ кучланиш каби сабаблар туфайли узилишлар юзага келиши мумкин. Шундай экан, бу узилишларни олдиндан режалаштириб бўлмайди», дея жавоб берган АЖ Давлат дастурлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Алвар Ғайбуллаев.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024