Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экологлар: Глобал иқлим исиши Сибирдаги даҳшатли ёнғинлар сабабчиси
Фото: ТВ Центр
Экологларнинг ишонч билдиришларича, Сибирдаги даҳшатли ўрмон ёнғинлари Арктика музликларининг янада тезроқ эришига олиб келиши мумкин. Бу эса, глобал иқлим исишига олиб келиши мумкин, деб ёзмоқда CBS News.
ОАВга кўра, ўрмон ёнғинлари авваллари ҳам Сибирда кўп кузатилган, бироқ бу йил унинг қамрови даҳшатли бўлгани атроф-муҳитга узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Муз ёки қор устига тушадиган куллар уни қорайтиради, шу билан унинг ёруғликни қайтариш хусусияти пасаяди, иссиқ ҳарорат кўпроқ сақланади», - дейилади Бутунжаҳон метеорология ташкилоти баёнотида.
Нашрнинг қайд этишича, олимлар НАСАнинг сунъий йўлдош фотосуратларини эълон қилган. Унда Сибир ўрмон ёнғинларининг тутуни Арктика ҳудудларига етиб бораётгани акс этган. Бу эса, музликларнинг эришини тезлаштириши мумкин.
Россиялик экологларнинг фикрича, ёнғинлар оқибатида ҳавога чиқаётган ис гази йирик шаҳарлар кўрсаткичига тенг. 2019 йили 12 млн гектар ўрмон ёнгани сабабли иссиқхона газларининг кўп миқдорда ҳавога кўтарилишига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026
Россияда мигрантларни чиқариб юбориш бўйича янги қоидалар маъқулланди
09:07 / 14.05.2026
Россияда қурилишда бахтсиз ҳодиса: ўзбекистонлик ҳалок бўлди
08:55 / 14.05.2026