Андижондаги мавжуд 759та таълим муассасасида янги ўқув йилига тайёргарлик қизғин
Андижон вилоятидаги барча таълим муассасалари 2019-2020 ўқув йилига қизғин ҳозирлик кўрмоқдалар. Ёзги таътилдан қайтган педагогларнинг кайфияти аъло даражада, улар янги ўқув йилида катта шижоат билан меҳнат қилиб, ўз олдиларига қўйилган масъулиятли вазифани уддалашга шай ҳолатда турибдилар. Уларнинг самарали меҳнат қилиши учун барча шароитларни яратиб берилмоқда.
Бугунги кунда вилоятда жами 759 та таълим муассасаси фаолият юритиб келмоқда. Аниқроқ айтганда, 741 та мактаб (шу жумладан 11 та махсус мактаб ва 45 та мактаб-интернат), 1 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” болалар марказлари мавжуд. Умумтаълим мактабларидаги ўқувчилар сони 531 минг 167 нафар, педагоглар эса 36 минг 29 нафар.
2019 йилда инвестиция Дастурига биноан вилоятдаги жами 26 та умумтаълим мактабларида 85,7 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида эса 29 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу мақсадларга 101,4 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида иккита янги комплекс мактаб қурилмоқда. Бундан ташқари, маҳаллий бюджетдан 20 та мактабнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 69.8 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланиб, ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.
2019-2020 йиллар куз-қиш мавсуми учун 31952 тонна кўмир ёқилғиси жамғариш режалаштирилган эди. Бугунги кунга қадар жами 13824 тонна (43 фоиз) кўмир ёқилғиси, шундан 5352 тонна (65 фоиз) кўмир, 8 472 тонна (36 фоиз) кўмир брикети таълим муассасаларига етказиб берилди.
2019 йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 32.8 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 177 та таълим муассасаларида маънан эскирган иситиш қозонлари ўрнига 539 дона янгиларини ўрнатиш режалаштирилган. Айни пайтгача 199 та янги иситиш қозонлари ўрнатиб бўлинди.
“Таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоятдаги халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган 29 та таянч мактаблари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 87 дона (ҳар бири 3 донадан) видеопроекторлар билан жиҳозланди. Шунингдек, моддий-техник база қайта ўрганиб чиқилиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 201 млн. 188 минг сўмлик кимё, физика, биология фан кабинети жиҳозлари ва лаборатория анжомлари келтирилиб, барча таянч мактабларига етказиб берилди”, дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг бошлиғи Фурқатбек Бузруков.
2019-2020 ўқув йилида 34 та касб-ҳунар коллежи биноларидан 15 тасида янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш, қолган 19 та касб-ҳунар коллежи биноларига мавжуд мактабларни кўчириш ҳамда қўшимча бино сифатида бериш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024