Баъзида белда пайдо бўлувчи кичик қичима ҳам жиддий касаллик аломати бўла олади. Текширувдан ўтишга эринманг.
Жигар — танамиздаги энг катта аҳамиятга эга бўлган органлардан биридир. У овқатни ҳазм қилишга ёрдам беради, ҳаёт учун зарур бўлган моддаларни синтезлайди, организмдан токсинларни сиқиб чиқаради.
Мабодо жигар ишлашдан тўхтаса, бу бутун организм учун жиддий муаммоларни чақириши мумкин — ўлимга олиб борувчи оқибатларгача.
Жигар фаолиятида нуқсонлар юзага келиши — кенг тарқалган муаммо. Фақатгина АҚШнинг ўзида бундан камида 30 миллиондан ортиқ киши азият чекади.
Лайфхакер хавфли симптомларни қандай қилиб кўздан қочирмаслик ва улар билан нима қилиш кераклиги ҳақида ўртоқлашди.
Нима учун жигар оғриғига бефарқ бўлиш ярамайди?
Дарҳол муҳимидан бошлаймиз. Агар сиз мунтазам равишда ёқимсиз — зирқираб турувчи, спазматик, оғриқ берувчи — нохуш туйғуни ҳис қилсангиз, буни зудлик билан гепатолог, гастроэнтеролог ёки ҳеч бўлмаганда терапевт кўригига боришга туртки деб билинг. Сабабларини тушунтирамиз.
Қуйидаги суратда жигар тасвирланган. Қўлингизни ўнг биқинингизга қўйинг, бу ҳолатда кафтингиз қовурғани ёпиб, бармоқлар киндик томон йўналган ҳолатда қовурға остида тутинг — сиз уни топдингиз.

Жигар жуда ёмон ҳолатда бўлса ҳам ўз-ўзидан оғриши мумкин эмас: унда оғриқ берувчи рецепторлар йўқ. Одатда кўнгилсиз ҳолатлар фақатгина у ёки бу касаллик етарлича авж олганда пайдо бўла бошлайди. Жигар шишади, катталашади ва ўзини ўраб турувчи қобиқ (капсула) деворларига босим ўтказа бошлайди. Капсулада асабий хотима вужудга келади — шундай қилиб оғирлик ёки оғриқлар бошланади.
Яна бир бор эслатамиз: ўнг биқинда ноқулайлик пайдо бўлса ва бир неча кун ичида қайтарилса ёки бир неча соатдан ортиқ давом этса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.
Балки, сизда ҳеч қандай жиддий ҳолат аниқланмас. Нохуш оғриқлар жигарга алоқадор бўлмаслиги ҳам мумкин: масалан, ўт қопидаги тошлар оғриқ берган (бу ҳам хавфли). Аммо аввалдан ойдинлик киритган яхшироқ.

















