Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
Йилига камида 100 минг автомобиль экспортга. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, унинг компания раҳбарлигидаги бош мақсади кўпроқ автомобилни хорижий бозорга етказиб беришдир.
«Эҳтиёт ёки бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш масаласи ишлаб чиқилаётган автомобиллар сонига бевосита боғлиқ. Мисол учун, мотор ёки трансмиссияни тўлиқ локализация қилиш учун камида 400 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиши зарур. Хавфсизлик ёстиқчасини дунёда атиги 3та компания ишлаб чиқаради. Шунга кўра, айрим эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш қимматга тушади ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди. Мумкин бўлган нарсани бу ерда, албатта, амалга оширамиз», - дея қайд этди Умурзоқов.
У, шунингдек, Ўзавтосаноат тизимининг асосий мақсадига ҳам тўхталиб ўтар экан, бош мақсад автомобиллар таннархини арзонлаштириш эканини билдирди.
«Бизнинг мақсад, илгаригидек, фуқаролар хоҳласа-хоҳламаса ҳам харид қилади, деган мақсад эмас, балки уларга ёқадиган, нарх жиҳатдан тўғри келадиган моделларни ишлаб чиқаришдир. Бунда асосий эътибор таннархга қаратилади. Бир томондан маҳаллийлаштиришни амалга оширамиз. Бу бизларнинг ривожланишимизга, харидор чўнтагига, давлат бюджетига, экспортга, инвестицияга ҳар томонлама қулай бўлиши керак», - деди «Ўзавтосаноат» раҳбари.
«Бизлар экспорт қила оладиган маҳсулот чиқарсак, менинг мақсадим, «Ўзавтосаноат» мақсади камида 100 минг машина экспорт қилишга эришиш. Шунда тўғри ривожланаётган бўламиз», - деди Шавкат Умурзоқов.

У, шунингдек, «Ўзавтосаноат» 2019 йилда 270 минг автомобиль ишлаб чиқаришини билдирар экан, компания Россияга экспортни қайта бошлаганидан ташқари, ўз автомобилларини Қозоғистон, Белоруссия, Украина, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилаётганини билдирди. Хусусан, шу йилнинг ўтган даври мобайнида Афғонистонга 2 млн АҚШ долларига тенг автомобиллар юборилган.
Бундан ташқари, «Ўзавтосаноат» раҳбари, «АвтоВАЗ» компаниясининг Ўзбекистондаги агрессив реклама сиёсати хусусида Kun.uz мухбири берган саволга ўз фикрини билдирар экан, бу «Ўзавтосаноат» маҳсулотлари савдосига умуман таъсир кўрсатмаслигини, сифат ва нарх масаласидаги натижани вақт кўрсатишини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
13:40 / 20.05.2026
Тошкент шаҳар ҳокими дарахтлар кесилишига муносабатини айтди
11:52 / 16.08.2025
“Махсустранс” аҳволи жуда ёмон – корхона 45 млрд сўм зарарда” – Тошкент шаҳар ҳокими
17:43 / 21.06.2025