Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси лойиҳаси эълон қилинди

Куйидагилар меҳнатга оид қонун ҳужжатларининг асосий вазифалар куйидагилар ҳисобланади:

ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликлари, шу жумладан меҳнат қилиш ҳуқуқи, иш танлаш эркинлиги, адолатли меҳнат шароитлари ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқларининг давлат кафолатлари ўрнатилиши;

иш берувчиларнинг самарали меҳнат жараёнини танлаш, жойлаштириш ва ташкил этиш ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш;

меҳнат соҳасида ижтимоий шерикчиликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;

ушбу Кодекснинг 3-моддасида назарда тутилган меҳнат ва ижтимоий муносабатларни улар билан бевосита боғлиқ бўлган ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принципларига қатъий риоя қилиш;

ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.

Меҳнатга оид қонун ҳужжатлари куйидагиларни тартибга солади:

ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги индивидуал меҳнат муносабатларини;

индивидуал меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган муносабатларни.

Индивидуал меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган муносабатларига куйидагилар киради:

ходимнинг айни иш берувчи билан меҳнат муносабатлари;

ходимни айни иш берувчи билан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муносабатлари;

меҳнат қонунчилиги доирасидаги ижтимоий шерикчилик жараёнида вужудга келадиган жамоавий меҳнат муносабатлари;

меҳнат қонунчилигига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ва меҳнат қонунчилигини ўз ичига олган бошқа ҳужжатларга риоя етилишини текшириш ва назорат қилиш бўйича муносабатлар;

меҳнат соҳасидаги низоларни кўриб чиқиш бўйича муносабатлар.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан таъсис этилган ёки ташкил етилган ташкилотлар, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари иштирокидаги меҳнат муносабатларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ёки халқаро шартномаси бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қўлланилади.