Оҳангаронда премикс ишлаб чиқариш бўйича Ўрта Осиё бўйича энг катта завод очилди
2019 йил 9 октябрь куни Оҳангаронда «Agro Sammix» МЧЖ заводининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Завод премикс – қишлоқ хўжалигининг барча ҳайвонлари (парранда, чорва, от ва балиқлар) учун комбикорм (омухта ем)га қўшиладиган витамин-минералли қўшимча ишлаб чиқариш бўйича Ўрта Осиёдаги энг катта корхонага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил апрель ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида «AFROSIYOB PARRANDA» МЧЖ бойитилган ем-озуқа ва қўшимчалар учун премикслар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида топшириқлар берган эди. Президент топшириғини амалга ошириш ҳамда ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида ишлаб чиқариш қуввати максимал даражадаги – соатига 5 тонна премикс ишлаб чиқарувчи янги «Agro Sammix» заводи қуриб битказилди. Агар ускунадан тўлақонли фойдаланилса, у 15 кун муддатда озуқага 0,1% нисбатида қўшиладиган нормада Ўзбекистоннинг витамин-минерал қўшимчаларга бўлган бир ойлик талабини қондириш салоҳиятига эга.
Бозорда сифатли премиксларнинг мавжудлиги – чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик ривожида муҳим омил ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистонда бузоқнинг суткалик ўртача вазн йиғиши стандарт бўйича белгиланган 900 грамм эмас, балки 300 граммни ташкил этади. Бойитилмаган озуқа истеъмол қилганда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари витаминлар, микро- ва макроэлементлар, микробга қарши препаратлар ва антиоксидантларни тўлиқ ҳажмда қабул қилмайди. Премикслар зарур моддалар мўтадиллигини таъминлайди, иммун тизимини яхшилайди, ҳазм қилишни тезлаштиради ҳамда организмдан озуқа ва сув билан бирга кирган ҳазм қилиш функциясига зарарли таъсир этадиган моддаларни чиқаришда иштирок этади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг юқори автоматлаштирилгани «Agro Sammix» заводида инсон меҳнатини камайтиришга имкон беради. Хомашё ёт жинслардан тозалашнинг 3 та босқичидан ўтади, сифат назорати учун эса ҳар бир партиядан намуна олиб текширилади.
Завод очилишида «Agro Sammix»нинг Германия, Франция, Япония ва Нидерландиядан ҳамкорлар иштирок этди.
«Биз аввалдан «Agro Sammix» маҳсулотлари халқаро стандартларга мутаносиб бўлишига ҳаракат қилдик. Ҳамкорларимиздан ҳар бири – ўз соҳасининг илғор етакчилари. Заводни ўз соҳасида 1909 йилдан буён фаолият юритаётган Ottevanger Milling Engineers Нидерландия компанияси лойиҳалаштирди. Биз ишлаб чиқарадиган премикслар Ўзбекистонда қўлланмайдиган, лекин Европада мажбурий бўлган FAMI-QS сифат сертификатини қўлга киритди. Ушбу сертификат маҳсулотнинг истеъмол хавфсизлигига ҳамда корхонанинг сифат менежментига бўлган юқори талаблари билан ажралиб туради. Етказиб бериш ҳажми бўйича етакчи давлат Хитой ҳисобланса-да, «Agro Sammix» хомашёни Европадан импорт қилади. Чунки биз жониворлар ҳаёти, соғлиги учун масъулиятни ҳис қиламиз ва шунинг учун максимал сифат кафолатини берувчи Европа ишлаб чиқарувчиларини танладик», - дейди «Agro Sammix» МЧЖ бош директори Шоҳрух Фузайлов.
«Agro Sammix» МЧЖ премикснинг барча турларини ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. Рецептура эса ҳайвон наслига қараб HYBRIMIN FUTTER 5 профессионал дастури орқали танлаб олинади. Озиқлантириш рационини тузишда нафақат зарур витамин ҳамда минералларнинг мавжудлиги, балки уларнинг тўғри мутаносиблиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Озуқа қўшимчаларида моддалар балансининг бузилиши самарадорликнинг тушиши, ўсишнинг сустлашуви ҳамда умумий соғликнинг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкин.
Завод очилиши пайтида «Agro Sammix» МЧЖ ҳамда Германиянинг Kaesler Nutrition GmbH компаниялари ўртасида ҳамкорлик режалари хусусида келишув имзоланди.
Kaesler Nutrition компанияси билан биз 2013 йилдан буён ҳамкорлик қиламиз. Ўшанда биз «AFROSIYOB PARRANDA» МЧЖ номи билан премикслар ишлаб чиқарганмиз. Янги заводда кўплаб жараёнлар немис стандартлари асосида йўлга қўйилган. Kaesler Nutrition мутахассислари бизнинг ходимларимизга HYBRIMIN FUTTER 5 дастурига оптимал озиқлантириш рецептурасини танлаш бўйича маҳорат дарслари ўтдилар ва ҳамон консультатив ёрдам кўрсатиб келмоқдалар. Бундан ташқари, премикснинг импорт таркиби сифатини тасдиқлаш учун аввал Kaesler немис лабораториясига келтирилади, ундан кейингина Ўзбекистонга юборилади. Шу йўл билан хомашё Европа стандартларига мутаносиблигига ишонч ҳосил қиламиз», - дейди «Agro Sammix» МЧЖ генерал директори Шоҳрух Фузайлов.
Ангрен эркин иқтисодий зонасида жойлашганлиги ҳамда материалларнинг қисман маҳаллийлашуви эвазига «Agro Sammix» МЧЖ премикслари ўзининг импорт аналогларига нисбатан арзонроқ бўлади. Шунингдек, завод озуқавий қўшимчалар билан нафақат ички бозор, балки қўшни давлатлар бозорларини ҳам таъминлашни режалаштирган. Agro Sammix ишлаб чиқариш линияси ишга тушган биринчи кундаёқ Тожикистонга 5 тонна маҳсулот экспорт қилинди.
Реклама ҳуқуқи асосида