Чилида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бекор қилинди
Чилида ўтиши керак бўлган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ва БМТнинг иқлим бўйича COP25 анжумани бекор қилинди. Бу ҳақда ушбу қарорни қабул қилган Чили президенти Себастьян Пиньерага иқтибос келтирган ҳолда 24 Horas телеканали хабар берди.
“Бу қийин қарор, биз ОТИҲ ва СОР ўтказилиши муҳимлигини тушунамиз. Менга буни қилиш оғир, бироқ ОТИҲ саммити ва БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича анжуманини ўтказмасликка қарор қилдим”, деб айтган Пиньера.
Чили ҳукуматининг ушбу қарори охирги ҳафталар бутун Чили бўйлаб ўтаётган ва кўп ҳолда оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланаётган норозилик акциялари билан боғланган. 1,2 млндан кўпроқ одам иштирок этаётган намойишларга метрода йўлкира ҳақи оширилиши сабаб бўлган. Бундан ташқари, аҳоли паст маошлар ва бепул таълим олиш имконияти йўқлигига қарши чиқишмоқда.
Мамлакатнинг йирик шаҳарларига зирҳли техника ва ҳарбийлар тортилган, комендантлик соати ва фавқулодда вазият тартиби киритилган.
ОТИҲ саммити Сантьягода 16-17 ноябрда, иқлим бўйича анжуман эса 2-13 декабрда ўтиши режалаштирилганди.
ОТИҲ давлатлари етакчиларининг илк учрашуви 1993 йилда Сиэтлда бўлиб ўтган ва ўшандан бери ҳар йил ўтказиб келинади. 2004 йилда Сантьяго саммитни қабул қилган ва у аксилглобалчиларнинг норозилик намойишлари билан кечган.
Мавзуга оид
09:10 / 23.09.2024
Ню-Йоркдаги саммитда БМТни ислоҳ қилиш режаси қабул қилинди
18:55 / 16.09.2024
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – Германия» саммитида иштирок этади
19:09 / 02.09.2024
Россия Марказий Осиё давлатлари билан иккинчи саммитга тайёрланмоқда
19:12 / 09.08.2024