Жамият | 18:48 / 19.11.2019
12227
5 дақиқада ўқилади
Реклама

«ABC Kids» болалар боғчаси – кичик инсонларга катта имкониятлар!

Ҳар бир ота-онанинг ҳаётида куни келиб фарзандини болалар боғчасига бериш вақти келади. Лекин бунга кўникиш осон эмас: кўпчилик бундай масканлар ҳақида гап кетганида, ўзининг болалик пайтидаги ёқимсиз хотираларни ёдга олади.  Болалар кўп вақтини ўзи билан ўзи ўтказган, бундай ҳолат эса замонавий ота-оналарни кўпроқ хавотирга солади. Хайриятки, ҳозирда хусусий болалар боғчалари – давлат идораларнинг ажойиб муқобили мавжуд.

Боғча қидираётганларга яхши янгилик: ота-оналарнинг барча талабларига жавоб берадиган ажойиб жой очилди. Қулай муҳит, меҳрибон ва профессионал тарбиячилар,  замонавий жиҳозланган ва хавфсиз муассаса – булар сизларни «ABC Kids» болалар боғчамизда кутаётган нарсаларнинг қисқача рўйхати. Биз сизнинг болангизни айнан шу ерга олиб келишга бўлган ишончингиз ва тилагингизни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилдик.

12 ёшгача олинган бор-йўғи 1 кўникма фарзандингиз келажагини ўзгартиришга қодир

Аниқ фактдан бошлаймиз. Кўп ҳолларда бизларни инсонларнинг фақатгина 5 фоизи ўз ҳаётида аҳамиятли муваффақиятларга эришиши ҳайрон қолдиради. Қолган 95 фоизи бу ҳақида шунчаки орзу қилиб, четда қолиб кетаверади.

Нима учун бундай бўлади? Фарзандларимиз учун ушбу статистикани ўзгартира оламизми? Фан томонидан тасдиқланган: муваффақиятга эришиш қобилияти миянинг ўнг ва чап ярим шарларининг уйғун ривожланишига боғлиқ. Афсуски, дунё аҳолисининг кўп қисмида чап ярим шарнинг ривожланиши ўнг шардан сезиларли даражада устунлик қилади. Бошқача қилиб айтганда, мантиқий фикрлаш яхши ривожланади. Бироқ ижодий – сезгирлик, тўғри йўл ва ҳатти-ҳаракатларни танлаш – ёмон ишлайди.

Демак, агарда ўнг ярим шарни чап томоннинг даражасигача ривожлантира олсак, муваффақиятга эришиш қобилиятини шакллантира оламизми?

Қайсидир маънода – ҳа. Аммо бу ерда катталар эмас, 5-12 ёшдаги болалар жиддийроқ натижаларга эришишади. Айнан шу ёшда мия анчайин мослашувчан ҳисобланади. Шу сабабли бизнинг методикамиз айнан болалар учун махсус ишлаб чиқилган.

«Ақлий арифметика» нима дегани?

Бу арифметик ҳисоб-китоблар ёрдамида ҳисоблар (абак, соробан)да ақлий қобилиятларни ривожлантириш учун юқори самарадорликка эга дастур:

  • 4 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларга тўғри келади;
  • мустақиллик, ташаббускорлик, ўзини танқидий баҳолаш қобилиятларини ривожлантиради;
  • дунёнинг 52 мамлакатларида қўлланилади (АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австрия, Испания, Австралия, Япония, Малайзия, Тайланд, Хитой ва бошқалар).

Ташриф буюринг, синов дарсларига ёзилинг ва ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлинг! 

Мактабга илғор тайёргарлик

Болани мактабга тайёрлаш бўйича интенсив дастур.  У ўз ичига умумий ривожланиш тадбирлари ва мақсадли кўникмаларни шакллантириш бўйича дарсларни ҳам олади: математика, ёзма, ўқиш бўйича кўникмалар ва бошқалар.

Дастур 5 ёшдан 6 ёшгача болалар учун тузилган. У ўз ичига қуйидаги ривожланиш кўникмаларини олади:

  • Ўқиш: грамматика ва имло;
  • Математика: сонлар, миқдорлар билан ишлаш, соннинг миқдорий ва график тасвирини билиш, оддий мисол ва масалаларни ечиш, фазовий тафаккурни ривожлантириш;
  • Интеллектуал ўйинлар ёрдамида мантиқий фикрлаш, эътибор, хотирани ривожлантириш;
  • Нутқ: логопед машқлари, луғат бойлигини кенгайтириш учун ўйинлар, нутқ эътиборини шакллантириш, қайта сўзлаб беришга ўргатиш;
  • Зукколик: атрофдаги олам ҳақида энциклопедик билимларни етказиш;
  • Ҳуснихат;
  • Фонетик ритм;
  • Машғулотларга шунингдек, самарадор фаолият турларини ўз ичига олган модуллар ҳам киритилган;

«ABC Kids» мини болалар боғчасида фарзандингиз ўз тенгдошлари билан нафақат мулоқот қилиш ва ўйнаш, балки мактабгача болалик даврларида ҳар томонлама ривожланиш имконига ҳам эга бўлади. Фарзандларингизни қувонч ва қизиқишлар оламига олиб келинг!

Асосий иш графиги: соат 8.00 дан 18.00 гача, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Хирмонтепа 3 (Никитина), 6-уй.

Мўлжал: «Буюк Ипак йўли» метро бекати.

Мурожаат учун телефон: +99899 827 08 88

Шошилинг, жойлар сони чекланган!

Telegram: t.me/abckidsuzb

Instagram: @abckidsuzb

Facebook: fb.com/abckidsuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид