Жаҳон | 23:32 / 02.12.2019
10709
1 дақиқада ўқилади

La Liste дунёнинг энг яхши ресторанлари рейтингини эълон қилди

Фото: Сергей Фадеичев/ТАСС

Дунёнинг энг яхши 1000та ресторанини ўз ичига олган La Liste рейтингининг энг юқори ўринларига Франция, АҚШ ва Япониядаги ресторанлар жойлашди.

Рейтингга кўра, Париждаги Guy Savoy, Нью-Йоркдаги Le Bernardin ҳамда Япониядаги Ryugin ва Sugalabo ресторанларининг ҳар бири 99,5 баллдан олди.  

Guy Savoy ва Le Bernardin ўтган йили ҳам рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой олганди.

Япониянинг Киото шаҳридаги Kitcho Arashiyama, Париждаги L'Arpege, Монакодаги Le Louis XV - Alain Ducasse, Испаниядаги Martin Berasategui ва Япониядаги Sushi Saito ресторанлари 99 баллга лойиқ кўрилди. 

La Liste рейтинги Франция ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан 2015 йилдан буён эълон қилиб келинади. Ундан экспертларнинг фикрига кўра келаси йили албатта бориш керак бўлган 1000та ресторан номи жой олади.

Мавзуга оид