Спорт | 02:55 / 07.12.2019
5147
1 дақиқада ўқилади

А Серия. «Интер» ўз майдонида «Рома»ни енга олмади

Фото: Twitter/Inter

«Интер» – «Рома» баҳси билан Италия чемпионатининг 15-турига старт берилди. Жанговар руҳда кечган баҳсда ҳисоб очилмади.

Дурангдан сўнг «Интер» очколарини 38тага етказиб, 1-ўринни эгаллаб турибди. Агар эртага «Ювентус» сафарда «Лацио»ни мағлуб этолмаса, миланликлар пешқадамликни сақлаб қолишади. «Рома» эса 29 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди.

А Серия, 15-тур

Интер – Рома 0:0
6 декабрь, «Жузеппе Меацца»
Интер: Ҳанданович, Годин, Шкриньяр, де Врей, Бираги (Д'Амброзио, 88), Брозович, Валеро (Асамоа, 72), Весино, Кандрева (Лазаро, 45), Мартинес, Лукаку. 
Рома: Миранте, Смоллинг, Манчини, Коларов, Сантон (Спинаццола, 16), Пеллегрини, Мхитарян (Флоренци, 89), Дзаньоло, Верету, Перотти (Жеко, 68), Диавара.
Огоҳлантиришлар: Годин (61), Лазаро (62), Манчини (77), Брозович (81).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид