2019 йил 23 декабрь куни президентнинг «Халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилашга оид чора-тадбирларни тизимлаштириш тўғрисида»ги фармони билан тузилган Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг 2019 йил якунлари бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Молия вазирлиги хабарига кўра, йиғилиш бош вазир ўринбосари – молия вазири, Устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг раиси – Жамшид Қўчқоров бошчилигида бўлиб ўтди.

Комиссия раиси, йиғилиш иштирокчиларига президент фармон ва қарорларида белгиланган устувор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўрнининг кўтарилиши аҳоли фаровонлигида катта аҳамият касб этиши ва давлат идораларнинг фаолиятини ушбу рейтинг ва индексларнинг талаблари, баҳолаш мезонларидан келиб чиққан ҳолда юритиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида Комиссиянинг йил давомида устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича бажарган ишлари муҳокама қилинди ва келгуси йил учун Комиссия фаолиятининг йўналишлари ва режалари белгилаб олинди.

2019 йил давомида устувор халқаро рейтинг ва индексларга бириктирилган қатор вазирлик ва идораларда ихтисослашган таркибий бўлинмалар ташкил этилди, Жаҳон банки, БМТ Ривожланиш дастури, Жаҳон иқтисодий форуми, халқаро рейтинг агентликлари каби рейтинг берувчи ташкилотлар билан мулоқот ўрнатилишига эришилди.

Бундан ташқари, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш жараёнининг самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш мақсадида, халқаро рейтинг консультантлари ва экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилди, Ўзбекистон Республикасининг ўрнини устувор халқаро рейтинг ва индексларда акс эттириш ва янада яхшилаш учун қуйидаги ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режалари бўйича ишлар амалга оширилиб келмоқда:

вазирлик ва идораларнинг ташаббускорлигини ошириш бўйича;

ИҲТТнинг мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш тизимида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;

сиёсий-ҳуқуқий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;

иқтисодий рейтингларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;

Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича;

Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича;