Тошкентдаги «Давлат объектлари ярмаркаси»га бордингизми?
26-28 декабрь кунлари Тошкент шаҳри Миробод тумани Миробод кўчасидаги “Бизнес ва бошқарув Республика олий мактаби”да илк маротаба “Давлат объектлари ярмаркаси" ўтказилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, давлат мулки объектларининг сотилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида президентнинг 2019 йил 19 февралдаги фармони қабул қилинган. Унга асосан давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончаси орқали амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ярмаркада Тошкент шаҳридаги жами 130дан ортиқ давлат активлари тадбиркорлар эътиборига ҳавола этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан 21 та давлат активи оммавий савдоларга чиқарилган бўлиб, шундан 12 та масъулияти чекланган жамиятдаги давлат улушлари, 4 та кўчмас мулк объектлари E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасига, 5 та акция пакетлари “Тошкент” фонд биржасига савдога чиқарилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Ҳукумат қарорларига асосан 26 та давлат активларини хусусийлаштириш мақсадида E-IJRO AUKSION электрон оммавий савдо майдончасига чиқариш юзасидан баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, ҳудудий бошқарма қошидаги “Давлат мулкини ижарага бериш Маркази” орқали 60 та бўш турган давлат мулки объектларини шартнома асосида ижарага бериш учун E-IJRO AUKSION электрон савдо майдончасига чиқарилган.
Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида мавжуд бўлган 13 та объект кўргазмаси ҳам ташкил этилган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган хатлов натижасида бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган 85тадан ортиқ давлат мулки объекти мавжуд бўлиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган Низомга кўра, “агар харидор олди-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб бир ой ичида сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга оширса, сотиб олиш тўловлари суммасидан олди-сотди шартномаси тузилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдорда чегирма берилиши белгиланган. Марказий банкининг йиллик қайта молиялаштириш ставкаси 16 фоизни ташкил этади.
Президент раҳбарлигида жорий йилнинг 11 декабрь куни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда бугунги кунда давлат иштироки мавжуд бўлган 2905 тадан ортиқ корхона фаолиятини тўлиқ ўрганиб чиқиш ва фақат республика иқтисодиётида стратегик аҳамиятга эга бўлган ёки ижтимоий нуқтаи назардан давлат иштироки лозим бўлган корхоналарни давлат тасарруфида қолдириш, бошқа соҳадаги корхоналарда давлат улушларни сотиш юзасидан топшириқлар берилди. Бундай корхоналар сони Тошкент шаҳрида 791 тани ташкил этади. Ҳозирги кунда 8 та йўналиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан давлат иштирокидаги барча корхоналар фаолияти бирма-бир ўрганиб чиқилмоқда. Улар томонидан ушбу корхоналардаги давлат улушларини қисқартириш бўйича 2020 йилнинг 5 январигача Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади. Ушбу таклифлар бўйича президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан бугунги кунда давлат иштироки талаб этилмайдиган барча корхоналар ва жамиятлардаги давлат улушлари оммавий савдоларга чиқарилади.
Олдинги йилларда давлат объектлари ва корхоналарини хусусийлаштириш натижалари ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари томонидан бекор қилиниши кўпгина тадбиркорларнинг норозилигига сабаб бўлаётган эди. Мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойларда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида президент томонидан 2019 йил 20 ноябрдаги “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Унга кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланиши ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмаслиги белгиланди.
Шунингдек, ушбу ҳужжатда Бош прокуратура хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтирилиши, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ташаббуси билан чиққанлик учун ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини, жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминлаши кўрсатиб ўтилган.
Сайт: www.davaktiv.uz
Facebook: fb.com/davaktiv.uz
Telegram: t.me/DAVAKTIVUZ
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
20:00 / 04.07.2024
2023 йилда “Ўзбекнефтгаз”нинг соф фойдаси 4,5 баробардан кўпроққа қисқарди
20:38 / 04.06.2024
Кафолатланмаган корпоратив қарзларни қайтариш Ўзбекистон ҳукуматининг зиммасига тушиб қолиши хавфи бор — S&P
18:14 / 30.04.2024
Анор етиштиришдан бўёқ ишлаб чиқаришгача – давлат ташкилотларининг носоҳавий активлари
18:39 / 17.01.2022