МБ раиси ўринбосари фуқароларга давлат облигацияларини сотиб олишга рухсат бериш учун ҳали эрта эканини айтди
Молия вазирлиги фуқаролар учун давлат қимматли қоғозлар бозорини очишига ҳали эрта, деди Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов.
Унинг сўзларига кўра, паст даромадлилик сабабли қимматли қоғозлар аҳоли орасида талабгир бўлмайди. Ўз навбатида, банклар бу қоғозлардан ликвидликни ушлаб туришда фойдаланади.
«Давлат облигациялари бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан паст даражада шакллантирилади. Бу воситага ким ҳам эргашади? Шунинг учун, биз бунга ҳали эрта деб ҳисоблаймиз. Бизнинг вазифамиз ставкаларни босқичма-босқич меъёрлаштиришдир», - деди Норқулов журналистларга.
Аввалроқ Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Kun.uz’га ҳукумат Молия вазирлиги ҳамда Марказий банкка норезидентлар ва жисмоний шахсларга давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш имкониятини бериш тўғрисида кўрсатма берганлигини маълум қилганди.
«Биз бу мавзуда (ҳукуматда – таҳр.) узоқ мунозара қилдик. Ҳамма буни қачондир амалга ошириш керак, деган фикрда эди, аммо биз бунга имкон қадар тезроқ ўтишни хоҳладик», - деди Kun.uz суҳбатдоши.
2018 йил охирида Молия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда узоқ танаффусдан кейин давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни қайтадан бошлади, аммо уларни қонун бўйича Ўзбекистоннинг фақат юридик резидент-шахслари сотиб олишлари мумкин.
“Бу модданинг камчилиги шундаки, харидорлар доираси чекланган. Натижада ушбу қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори ва ҳақиқий бозор баҳоси йўқ. Агар доира кенгайтирилса, ликвидлик кўпроқ бўлади деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар нархи капитал бозори учун индикаторга айланиши мумкин ", деди агентлик вакили.
Аввалроқ Ўзбекистон Марказий банкида аҳолининг ва хорижлик инвесторларнинг давлат қимматли қоғозлар бозорига кириб бориши билан боғлиқ хавотирлар бор эди.
Агентликнинг таъкидлашича, бутун дунёда давлат облигациялари нолга тенг хатарга эга бўлган қоғозлар ҳисобланади. Давлатнинг мажбуриятлар бўйича жавоб бера олмаслик эҳтимоли деярли нолга тенг. Ва бу юз бериши учун давлат дефолт эълон қилиши керак.
Мавзуга оид
12:16 / 18.10.2024
7 йилда 2 баробар ўсиш? Ўзбекистон 2030 йилда ЯИМни 200 млрд долларга етказиши айтилди
12:12 / 12.06.2024
Қимматли қоғозлар эмиссияси қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
19:50 / 29.05.2024
Ўзбекистон жаҳон бозорига облигация чиқарди, бу нимани англатади?
14:43 / 22.05.2024