Экологиянинг ёмонлашиши иқтисодиётнинг учта муҳим соҳасига хатар солаётгани маълум қилинди
Жаҳон бизнеси табиатга тахмин қилинганидан кўра кўпроқ боғлиқ ва экологик вазиятнинг ёмонлашиши катта хатар солади. Бу ҳақда Жаҳон иқтисодий форуми ва PwC UK экспертларининг қўшма ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, табиат ва унинг ресурсларига юқори даражада боғлиқ бўлган учта соҳа – бу қурилиш (ЯИМдаги улуши 4 трлн доллар), қишлоқ хўжалиги (2,5 трлн доллар) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқаришдир (1,4 трлн доллар). Бу соҳаларнинг ЯИМдаги умумий улуши Германия иқтисодиётидан икки баравар кўп, дейилади ҳисоботда.
Ушбу соҳалар табиат ресурсларига, хусусан, ўрмон ва океанлар ресурсларига ёки экотизимдан фойдаланиш, масалан, унумли тупроқ, тоза сув, барқарор иқлим кабиларга бевосита боғлиқ. Табиат имкониятларининг ёмонлашиши юқоридаги соҳаларга жиддий зарар етказиши мумкин.
ЖИФ ва PwC экспертлари шунингдек, кўплаб соҳаларнинг табиат ва унинг ресурсларига "яширин боғлиқгиги"ни маълум қилди – булар кимё саноати, авиация ва туризм, кўчмас мулк, кон саноати, транспорт, чакана савдо кабилар.
Жаҳон иқтисодий форуми 21-24 январда Давосда бўлиб ўтади, у глобал иқлим ўзгаришлари муаммосига бағишланади.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024