Энг аниқ таҳлилчи жаҳон иқтисодиёти учун бош хавфларни санаб ўтди
АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо уруши, марказий банклар сиёсатининг ўзгариши жаҳон иқтисодиёти учун бош хавфлар ҳисобланади. Бундай фикрни Bloomberg ахборот агентлиги АҚШ, Европа ва Хитой бўйича энг аниқ таҳлилчи деб атайдиган Кристоф Барро билдирди. Бу ҳақда Business Insider нашри ёзмоқда.
Market Securities бош иқтисодчиси Барронинг эслатишича, АҚШ ва Хитой ўртасида 1,5 йилдан бери давом этаётган савдо қарама-қаршилиги фонд бозорларига катта таъсирга эга бўлмоқда.
Барронинг айтишича, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг авж олиши хавфи 2020 йилда ҳам сақланиб қолади. Бундан ташқари, АҚШ ва Европа ўртасида савдо ихтилофи пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд. Таҳлилчининг фикрича, агар Дональд Трамп АҚШ президенти этиб қайта сайланса, АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо муносабатлари кескинлашиши мумкин.
Иқтисодиёт учун яна бир жиддий хавф марказий банклар сиёсатининг ўзгариши бўлиши мумкин. 2019 йилда жаҳон иқтисодиёти секинлашгани ортида марказий банклар бозорларни активларни сотиб олиш орқали ликвидлилик ёки фоиз ставкалари ҳамда банк захиралари коэффициентини пасайтириш ҳисобига қўллаб-қувватлаган. Бироқ 2020 йилда марказий банклар ушбу кўмакни камайтирса, бу вазиятни тубдан ўзгартириши мумкин ва акциялар нархи тушиб кетади.
Аввалроқ Даниянинг Saxo Bank таҳлилчилари 2020 йилдаги устувор жиҳат иқтисодий ўсиш эмас, атроф-муҳит ва иқлим ҳақида қайғуриш бўлишини айтишган.
Мавзуга оид
11:28 / 20.11.2024
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024