Light | 20:42 / 05.02.2020
27247
4 дақиқада ўқилади

Хомлигича ейиш тақиқланган 8 маҳсулот

Сиз, албатта, хом гўшт ва тухумни тановул қилмаслик кераклигини яхши биласиз. Аммо булар иссиқлик орқали ишлов берилмасдан истеъмол қилиб бўлмайдиган ягона маҳсулотлар эмас. Сизнинг рационингиздаги яна бир неча нарсаларни ҳар қандай ҳолатда ҳам хомлигича ейиш ман қилинади.

1. Картошка
Ҳа, целлюлозага ўта бой бўлган ушбу экин маҳсулоти хомлигича тановул қилинмаслиги керак. Картошка ошқозон шиши ва ошқозон-ичак тракти бузилиши муаммоларини чақиради, чунки унда крахмал бор. Бу ҳам етмагандек, агар у узоқ вақт давомида нам ва иссиқ жойда сақланса, у яшиллашади ва ўзида овқатдан заҳарланишга сабаб бўлувчи соланин номли токсинлар пайдо бўлишини ривожлантиради.

2. Фасоль
Барча дуккаклилар каби ловия ҳам жуда фойдали маҳсулот, аммо хом ҳолатида хавф солиши ва ошқозонни шикастлаши мумкин. Фасоль ҳам целлюлоза, оқсил ва антиоксидантларга бой, шунинг билан бир қаторда унинг таркибида ошқозон-ичак трактида қийинчилик ва худди овқатдан заҳарланишникига ўхшаш аломатлар чақирувчи зарарли фитогемагглютинин моддаси бор. Фасолни тановул қилишдан аввал 10 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида қайнатиш шарт.

3. Сосискалар
Ушбу таомни озуқавий деб бўлмайди ва уларни хомлигича ейиш тавсия қилинмайди. Улар аллақачон хавфсизлантирилган ва шундоқ қадоғидан очиб тановул қилинишга тайёр, деб ўйламанг. Катта хато қиласиз! Бу каби қадоқланган сосискаларда листерия бактериялари мавжуд бўлиши мумкин, улардан эса фақатгина сосискани қайнатиш йўли билан халос бўлиш мумкин.

4. Сут
Хом сут қандай хавф туғдириши мумкин? Агар у пастеризация қилинмаса, ўзида зарарли моддлар, масалан, сальмонелла сақлайди. Қайнатилмаган сут ошқозон-ичак тракти касалликларини барча сут маҳсулотларига нисбатан 10 баробар кўп чақиради.

5. Уруғлар
Уруғлар жуда фойдали озиқ! Нимаси хавфли? Гап шундаки, улар таркибида ҳам ичак таёқчаси, сальмонелла ва листерия каби зарарли бактериялар мавжуд бўлиши мумкин. Уруғлар бактериялар жуда фаол кўпаядиган иссиқлик ва намликда ўсади. 

6.  Аччиқ бодом
Ушбу қуруқ мева соғлиқ учун жуда фойдали, аммо таркибида цианид кислотаси, яъни сув ва водород цианидининг хавфли бирикмаси мавжуд.  Ушбу ёнғоқнинг атиги 70та хом донаси одамни ўлдириши мумкин. Яхшиямки,  улар қовуриш орқали хавфсизлантириш имкони бор. Айтганча, бодом экстракти ва бодом ликерларига ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. 

7. Ун
Олдиндан иссиқлик билан ишлов берилмаган ундан тайёрланган таом муаммоларга олиб келиши мумкин. Буғдой шаклидан супермаркетнинг токчасига «саёҳат» пайтида ун фақат иситиш орқали йўқ қилиниши мумкин бўлган турли патогенлар билан алоқа қилган бўлиши мумкин. Шундай қилиб, идишда қолган ширин хамир қолдиқларини оғизга солманг. 

8. Бақлажон
Хом бақлажонда картошкадаги каби соланин токсини мавжуд. Бу, айниқса ёш бақлажонларда жуда кўп ва хомлигича таъмини татиб кўриш истаги сизни ошқозон-ичак муаммоларига етаклаши мумкин.  Бундан ташқари, баъзи одамларда ҳатто оз миқдордаги хом бақлажонга аллергик реакция ҳосил бўлади.