АҚШ контрразведкасининг икки йиллик стратегияси: Хитой ва Россия асосий таҳдидлар қаторига қўшилди
Москва ва Пекин замонавий разведка имкониятларига эга ва Вашингтонга қарши «миллий қудратининг барча воситаларидан фойдаланмоқда», дейилади маҳкаманинг 2020-2022 йилларга мўлжалланган стратегиясида
АҚШнинг Контрразведка ва хавфсизлик бўйича миллий маркази 2020–2022 йилларга мўлжалланган стратегияни тақдим этди. Ҳужжатда ҳозирги вазиятни маҳкама нуқтаи назаридан тавсифлайдиган учта банд келтирилган.
Биринчи бандда Қўшма Штатларга қарши кайфиятда бўлган ўйинчилар сони ўсиб бораётгани ҳақида айтилади. Билдирилишича, Россия ва Хитой «бутун дунё бўйлаб ҳаракат қилмоқда, АҚШга қарши миллий кучларнинг барча воситаларидан фойдаланмоқда ва замонавий разведканинг кенг кўламли имкониятларига эга». Бошқа таҳдидлар орасида Куба, Эрон, КХДР, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати, ИШИД ва «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотлари, трансмиллий жиноий ва «мафкуравий асосланган» ташкилотлар, шунингдек, махфий маълумот ҳамда интеллектуал мулкни ўғирлаш билан шуғулланувчи хорижий фуқаролар қайд этилган.
Бу ўйинчилар Қўшма Штатларга қарши разведка имкониятларидан фойдаланмоқда, дейилади иккинчи бандда. Улар орасида - биометрик қурилмалар, илғор кузатув ускуналари ва шифрлашнинг илғор механизмлари. Учинчи бандга кўра, хорижий разведка органлари улардан АҚШ вазирликлари, агентликлари, лабораториялари, молия сектори, саноат ва илмий муассасаларига кириш мақсадида фойдаланяпти.
Шу муносабат билан маҳкама келгуси уч йил ичида бешта вазифага эътибор қаратмоқчи: муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш, асосий таъминот занжирларига таҳдидлар сонини камайтириш, Америка иқтисодиётининг эксплуатациясига қарши кураш, АҚШ демократиясини ташқи таъсирдан ҳимоя қилиш ва ташқи разведка томонидан кибер ҳамда техник операцияларга қарши кураш.
Аввалроқ, Оқ уй 2021 молия йили учун бюджет лойиҳасини эълон қилганди, унда Россия ва Хитой АҚШга чақириқ билан чиқувчи рақиб давлатлар деб аталган. Унда айтилишича, президент маъмурияти «АҚШ иттифоқчиларини кучайтириш орқали» Россия таъсирига қарши туриш учун 700 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратишни таклиф қилмоқда.
Маблағлар иттифоқчиларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, шерик давлатларнинг Россия ҳарбий техникасидан фойдаланишни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, «Россия фойдаланишга уринаётган макроиқтисодий муҳитдаги заиф жойларни йўқ қилиш - энергетика ҳамда савдога боғлиқ». Яна 24 миллион долларни «Россия тарғиботи ва нотўғри маълумотларига қарши курашиш учун» Глобал ҳамкорлик марказига йўналтириш таклиф қилинмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ президенти маъмурияти Ҳиндихитой минтақасини «Хитойнинг душманлик кайфиятидаги таъсиридан» ҳимоялаш мақсадида 1,5 миллиард доллар йўналтиришни таклиф этган. Глобал ҳамкорлик марказига ХХР томонидан тарғиботга қарши туриш учун 30 миллион доллар ажратилиши мумкин.
Олдинроқ, АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси эълон қилингани, Вашингтон минтақага 9 млрд долларлик ёрдам ажратиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024