Иқтисодиёт | 11:23 / 24.02.2020
21670
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси тушишда давом этмоқда

Марказий банк 25 февралдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 2,21 сўмга тушиб, бир доллар 9526,28 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 10 сўмга кўтарилиб, 10 329,35 сўмга тенг бўлди.

Ўз навбатида рубль курси 1,25 сўмга арзонлашган ва 1 рубль 148,82 сўмга тенг бўлган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафтада расмий курс 10,67 сўмга тушиб, бир доллар 9528,49 сўмни ташкил қилган, евро курси эса 119,35 сўмга пасайиб, 10 319,35 сўмга тенг бўлганди.

Мавзуга оид