Геология фанлари университети олдига қандай вазифалар қўйилган?
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги 4та илмий-тадқиқот институти негизида ягона илм-фан кластери – Геология фанлари университети ташкил қилинади
Бу ҳақда бугун, 13 март куни Давлат геология қўмитасида Қўмита аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ва тегишли олий таълим олимлари иштирокидаги конференцияда маълум қилинди.
“Ўзбекистонда ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини Давлат геология қўмитаси тизимидаги Геология ва геофизика институти, Минерал ресурслар, Гидрогеология ва муҳандислик геологияси, Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтлари каби 4та институт томонидан амалга оширилади. Ҳозирда Геология қўмитаси тизимидаги бу институтлар негизида ягона илм-фан кластери – Геология фанлари университетини ташкил қилиш, геология соҳасида илмий тадқиқотларни янада кучайтириш вазифалари турибди”, дейди Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев.
Бу университет республика тоғ-кон ҳудудлари геологик тузилишини ўрганиш, стратегик фойдали қазилма турларини излаш, қимматбаҳо, рангли, нодир ва камёб металл конларни топиш ҳамда қидирув ишларини олиб бориш каби вазифаларни бажаради.
Тадбирда сенаторлар бугунги кунда Геология қўмитаси томонидан ишга солинмаган имкониятлар, ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар борлигини таъкидлаб ўтишди. Тизимдаги илмий муассасаларнинг моддий-техник имкониятлари геология соҳасининг муаммоларини самарали ҳал эта олмаяпти. Минерал хом-ашё базасини кўпайтириш, геология-қидирув ускуналарини модернизация қилиш ва янгиларини яратиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмаяпти.
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Бобур Исломовнинг сўзларига кўра, геология соҳасидаги академикларнинг илмий салоҳияти ва тажрибасидан етарли даража фойдаланилмаган. Уларнинг илмий мактабларининг сони камайиб, айрим соҳалардаги мактаблар йўқолиб бормоқда. Юқори малакали илмий ходимларни тайёрлаш тизими талабга жавоб бермаслиги оқибатида илмий ходимларнинг ўртача Ёши 55 ёшни, илмий даражага эга ходимлар эса 18 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:30 / 06.10.2024
Хитойлик олимлар Эверестнинг ўсганини қайд этди
19:48 / 29.04.2024
Камёб металлар бўйича 500 млн долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилади
22:22 / 11.03.2024
Ўзбекистон ер сатҳи энг кўп чўкиб бораётган мамлакатлар қаторига киритилди
21:40 / 15.01.2024