Мамаризо Нурмуратов: Банклар томонидан 16,4 трлн сўмлик кредитлар кечиктириб берилди
Бугун, 15 апрель куни Марказий банкда бўлиб ўтган онлайн брифингда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов карантин ҳолатида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, иқтисодий вазият, жумладан валюта бозоридаги вазият ҳақида маълумотлар берди.
«1-10 апрель кунлари 1-10 мартга нисбатан тўлов терминаллари орқали транзакциялар 26 фоизга, биржа савдолари ҳажми апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида март ойининг мос даврига нисбатан 28 фоизга камайган. Тадбиркорлар ва аҳолини мураккаб вазиятда қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан 16,4 трлн сўмлик кредитлар кечиктириб берилди. Бу ўз навбатида банкларга пул оқими кириб келишини чеклайди.
Карантин якунига етган тақдирда ҳам иқтисодий фаоллик ўтган йиллардаги даражага чиқиши учун маълум вақт керак керак бўлади. Чунки ўтган йиллар давомида аҳоли даромади йилига ўртача 25 фоизга ўсиб келган ва бу ўсиш нархларга босим яратган.
Асосий ставканинг [16 фоиздан 15 фоизга] пасайтирилиши инфляция суратлари пасайиши билан боғлиқ. Йил бошида 2020 йил учун инфляция кўрсаткичи 12-13,5 фоиз бўлиши белгиланган эди. Жорий йилнинг биринчи чорагида инфляция 2,8 фоизни ташкил қилди ва бу прогноздан 0,5 фоизга паст.
Жаҳон бозорларида энергия ресурслари нархларининг пасайиши бизга ички нархларни оширмасдан туриб ҳам бозор шароитларига мослаштириш мумкинлигини кўрсатяпти. Бу жуда катта сигнал – агар ички бозорда энергия ресурслари нархлари барқарор бўлса, бу бошқа маҳсулотлар нархларига ҳам катта ижобий таъсир қилади. Энергия ресурслари нархига кўра ҳисобланган инфляция прогнозларини ҳам пасайтирдик», деди Марказий банк раиси ўз нутқида.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
00:36 / 29.10.2024