МБ раиси: тезкор кредит олиш учун гаровнинг 75 фоизини давлат кафолатлайди
Марказий банк раҳбари пандемияда аҳоли ва банк муносабатларидаги рискларга тўхталиб ўтди. МБ кредитларнинг қайтиши бўйича турли сценарийлар ишлаб чиққан.
Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуродов пандемияга қадар ҳукуматнинг иқтисодий-молиявий блоки раҳбарлари кутилаётган хавфга тайёргарлик кўрганини билдирди.
"Биз маълум жиҳатдан тайёргарлик бошлагандик. Бу бало бошқа давлат орқали бизга таъсир қилади, деган ўй билан давлат раҳбари ташқи иқтисодий фаолиятимиз ва ички ишлаб чиқариш, банк фаолиятига салбий таъсирини ўрганиш топшириғини берганди. Уларнинг салбий таъсирини турли стресс тест моделларидан ўтказиш ишлари бажарилган", - дейди у.
Раиснинг айтишича, иқтисодиёт коллапсга тушиб қолмаслиги бўйича хўжалик субъектлар ва банклар билан алоқада бўлган аҳолига пандемия шароитида маълум бир қарз юкламаси таъсирини камайтириш масаласига асосий урғу қўйилди.
"Дастлабки ҳисобда, барча қарздор кредит олувчиларнинг 55 фоизи қамраб олинган ҳолда, 20,5 триллион сўм қайтарилиши кечиктирилиши белгиланди. Ушбу ҳисобда аҳолининг 76 фоизи октябрга қадар қарзини узиши назарда тутилганди. Бевосита кредит муддати узайтирилган маблағлар 20,5 триллион сўмни ташкил этди", - деди у.
Иккинчи асосий йўналиш эса иқтисодиётдаги занжирбанд ишлаб чиқаришнинг талафотсиз шу даврдан ўтишини таъминлашдир.
"Узоқ муддатли лойиҳаларни молиялаш масаласида ишлаб чиқаришни узлуксиз давом этишини таъминлаш билан қопланиши, бу мақсадда 46 триллион сўм йўналтирилиши кўзда тутилган. Иш ҳақи, хом-ашё учун револьвер кредит бериш режалаштирилган. Бу қисқа муддатли ва керакли маблағларни қарзга олишдир", - дея қўшимча қилди у.
Таъкидланишича, 46 триллион сўм ҳажмдаги ажратиладиган револьвер кредитлар учун гаров ёки кафолат таъминотининг фақат 25 фоизи қарз олувчи томонидан кўрсатилади. Унинг 75 фоизи давлат томонидан кафолатланади. Яъни револьвер кредит қайтарилмаган тақдирда, сумманинг 75 фоизи давлат томонидан қопланади.
Мавзуга оид
11:23 / 01.11.2024
«Биз учун қизиқлиги унинг қайси нархда кириб келиши» – МБ раиси энергетика ресурслари импортида Россияга қарамлик ҳақида
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
23:37 / 23.10.2024
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди — Марказий банк
20:06 / 18.10.2024