Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Мирали Муҳаммаджонович Ҳамроев вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мирали Ҳамроев / Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Мирали Ҳамроев 1983 йил 9 мартда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти олий. 2004 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти (сиртқи), 2007 йилда Банк-молия академияси (кундузги)ни тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент, молия.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими ҳисобхонаси 2-тоифали ҳисобчи-тафтишчиси сифатида бошлаб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бюджет инспекцияси 1-тоифали иқтисодчиси (2003–2005), Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими бошқарув органларини молиялаштириш сектори мудири (2005–2006), Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси (2006–2007), Когон тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари — халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи (2007–2009), Когон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири (2009–2012), Бухоро вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси ижтимоий соҳа ва туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи (2012), Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати-инжиниринг компанияси директорининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари (2012–2013), «Eriell GmbH» (Австрия) компаниясининг нефть ва газ корхоналарини қуриш департаменти катта ҳисобчиси (2013–2017), Когон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари(2017–2018) лавозимларида ишлаган.
2018 йилдан шу вақтгача Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. Оилали, икки фарзанднинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён Бухоро вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Жамол Носиров 22 апрель куни Маданият вазири Озодбек Назарбековга биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03
-
Ўзбекистон Халқаро вольфрам саноати ассоциациясига аъзо бўлди
Ўзбекистон | 17:00
-
«БААда ўлимга ҳукм қилинган ўзбекистонликлар жазосини енгиллатиш борасида ҳаракатлар олиб бориляпти» – ТИВ
Жамият | 15:50
-
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15
Мавзуга оид

09:47
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025