Ўзбекистонлик олимлар вирусларга қарши яратган дори воситаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди
ЎзФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори энг кенг тарқалган вируслар таъсирини 78,3 фоизга сусайтириш хусусиятини намоён қилган.
9 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида “China–Uzbekistan Medicine Technical Park” технопарки томонидан ишлаб чиқарилган 19 500 дона «Рутан» дори воситаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этилди, деб хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.
Тақдимотда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев, Биоорганик кимё институти директори, академик Шавкат Салихов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев, Ўзбекистон—Хитой технопаркининг директори Шарофиддин Мирзааҳмедов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.
ЎзФА Биоорганик кимё институти олимлари яратган, гриппга қарши оригинал «Рутан» дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вируси таъсирини 78,3 фоизга сусайтириш хусусиятини намоён қилган.
«Рутан» дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёрланган, 11 минг ўрам дори коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.
Маълумот учун, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда ишга туширилган Ўзбек-Хитой илмий-технологик паркига 20 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилган бўлиб, 300та иш ўрни ташкил этилган. Марказнинг ўзига хослиги - унда ҳам шарқ табобатининг асрлар давомида синовдан ўтган даволаш услублари, ҳам ғарб тиббиётининг илғор натижаларидан фойдаланилади.
Бугунги кунга келиб технопаркда дори препаратларининг 8 хил кўринишдаги (таблеткалар, капсулалар, суюқ кўринишдаги ва бошқа) турларини ишлаб чиқарадиган фармацевтика заводи фаолият юритмоқда. Завод юқори халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради ва GMP талабларига мослиги билан аҳамиятга молик.
GMP (Good Manufacturing Practic) – дори воситалари, тиббиёт ускуналари, диагностика жиҳозлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш меъёрлари, қоидалари ва кўрсатмаларини мужассам этган халқаро тизим бўлиб, маълум препарат яратилганида белгиланган талабларга мос равишда ҳамда мазкур препаратни рўйхатдан ўтказувчи органнинг талаблари асосида препарат ишлаб чиқарилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022