Навоий вилоятида экология ходимлар томонидан ёши бир асрдан ўтган дарахтлар назоратга олинди
Ўзбекистонда ёши бир асрдан катта бўлган дарахтлар сони 1 минг 14 тани ташкил этади. Уларнинг барчасига табиат ёдгорлиги мақоми берилган.
Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг инспекторлари томонидан вилоятнинг Қизилтепа, Хатирчи, Кармана, Нурота ва Навбаҳор туманларида 10 туп 100 ёшдан ошган чинор, 17 туп 300 ёшдан ошган тут, 3 туп 110 ёшдан ошган акация ва 2 туп 150 ёшдан ошган арча кўп йиллик дарахтлари давлат назоратига олинди.
Самарқанд вилояти бўйича 47 та дарахтга «Давлат табиат ёдгорлиги» мақоми берилган. Уларнинг 33 таси шарқ чинори ҳисобланади.
Ургут туманидаги «Чорчинор» маҳалла фуқаролар йиғинида 1000 ёшдан 1087 ёшгача бўлган 6 та, минг ёшгача бўлган 4 та чинор дарахти сайёрамиздаги саноқли дарахтлар сирасига киради. Худди шундай қадимий чинорлар Тойлоқ туманидаги «Пайшанба сиёб», Пайариқ туманидаги «Хўжа Исмоил» маҳаллалари ва Оқдарё туманида мавжуд бўлиб, улар орасида 500 дан 1000 ёшга етганлари ҳам бор. Юқоридаги чинорларнинг барчаси муҳофаза этилади.
Шунингдек, Нарпай туманидаги 150 ёшли баобаб, 120 ёшли дўлана ва 100 ёшли қайрағочни, Қўшработ туманидаги 200 ёшдан ошган тут дарахтини, Ургут туманидаги 152 ёшли қрим қарағайи ва 105 ёшли ёнғоқ дарахти ҳам «Давлат табиат ёдгорлиги» мақомига эга.
Самарқанд шаҳри Университет хиёбонидаги ботқоқ сарв дарахти эса юртимиздаги энг ноёб дарахтлардан бири ҳисобланади. 100 ёшдан ошган бу дарахт ЮНЕСКО муҳофазасига олинган.
Маълум бўлишича, бир гектар ерга экилган дарахтлар 200 киши нафас олганда чиқариладиган СО2 газини сингдириб, кислород ажратиб чиқаради. Шуни инобатга олган ҳолда, юртимизни кўкаламзорлаштиришда чинорларни аёвсиз кесиш эмас, балки уларни кўпайтириш лозим.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024