Бозорларда кунлик эҳтиёжнинг 25 фоизи миқдорида захиралар шакллантирилмоқда – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти
Тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун бозорларда бир кунлик эҳтиёжнинг 25 фоизини қоплайдиган миқдорда захира шакллантирилмоқда. Нархи ошиши эҳтимоли юқори бўлган маҳсулот тури, ҳудудлар кесимида олдиндан прогноз қилиниб, натижаларига кўра, маҳсулотлар арзон ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилинмоқда.
Бугун, 15 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов карантин даврида бозорларда нарх-навонинг ошиб кетмаслиги учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
«Нархларни кунлик мониторинг қилиш тизими асосида нархи ошиши эҳтимоли юқори бўлган маҳсулот тури, ҳудудлар кесимида олдиндан прогноз қилиниб, натижаларига кўра, маҳсулотлар арзон ҳудуддан нарх ошган ҳудудларга интервенция қилинмоқда.
Ва бу тизим асосида март-июль ойларида 47 минг тонна картошка, 55 минг тонна пиёз, 12 минг тонна сабзи, 3 минг тонна карам, 2 минг тонна парранда гўшти, 4 минг тонна гўшт, 26 миллион дона тухум, 4 минг тонна гуруч ва 2,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарувчи нархида бир ҳудуддан иккинчисига интервенция қилинган», деди Фарҳод Очилов онлайн брифингда.
Департамент расмийсининг қайд этишича, тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш учун бозорларда бир кунлик эҳтиёжнинг 25 фоизини қоплайдиган миқдорда захира шакллантирилмоқда. Бунда, асосан, 1,5 минг тонна картошка, 1,5 минг тонна пиёз, 1,3 минг тонна сабзи, 900 минг дона тухум, 1 минг тонна гуруч, 1 минг тонна ун, 400 тонна ёғ ва 450 тонна шакар кунлик захира қилинади.
«Шунингдек, пандемия шароитида аҳолининг гавжум бозорларга боришига эҳтиёж бўлмаслиги учун ҳар бир маҳалла ва олис қишлоқларгача маҳсулотларни арзон етказиш тизими жорий этилди. Ва 170 мингдан ортиқ кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиб, аҳолига жами 171 минг тонна озиқ-овқат, 3,6 миллион дона кўчат, 1 миллиард сўмлик уруғ, 9,6 миллиард сўмлик истеъмол моллари арзон нархларда сотилиши таъминланди.
Аҳолининг унга бўлган талабини қондириш учун ҳозирга қадар 3 876та маҳаллада махсус дўкон, 2950та маҳаллада эса юк автомашиналари орқали 193 минг тонна ун қатъий нархда сотилди. Бунда биринчи навли уннинг нархи 2 780 сўм, иккинчи навли ун эса 2 800 сўм сифатида белгиланган», дея қайд этди Фарҳод Очилов.
Мавзуга оид
12:10
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024