Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилгани маълум бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 97,2 триллион сўмни ташкил этган.
2020 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилгани ҳам маълум бўлди.
Билдирилишича, Қашқадарёда энг кўп донли экинлар етиштирилган (619,2 минг тонна маҳсулот), Андижонда энг кўп сабзавотлар етиштирилган (544,3 минг тонна).
Самарқандда энг кўп картошка етиштирилган (285,4 минг тонна) бўлса, Сурхондарёда энг кўп полиз экинлари етиштирилган (54,9 минг тонна).
Андижонда энг кўп мева ва резаворлар етиштирилган (233,4 минг тонна), Сурхондарёда энг кўп узум етиштирилган (12,6 тонна), Тошкент вилоятида энг кўп гўшт (тирик вазнда) етиштирилган (141,7 минг тонна).
Қайд этилишича, Самарқандда энг кўп – 615,7 минг тонна сут олинган, Тошкент вилоятида энг кўп – 635,5 миллион дона тухум олинган, Хоразмда энг кўп – 5607 тонна балиқ овланган.
Қашқадарёда 1562,8 минг бош йирик шохли қорамол бор, Қашқадарёда 4589 минг бош қўй ва эчкилар бор, Тошкент вилоятида энг кўп – 50253 бош отлар бор.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024