Ўзбекистонда ноанъанавий экинлар таснифи ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда ўсувчи ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги бўйича каталоги тайёрланди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, тўпламда республиканинг турли ҳудуд ва минтақаларида етиштириладиган ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларининг таснифи ва иқтисодий самарадорлиги (каталог) борасида маълумотлар келтирилган.
Каталогда 40 турга яқин ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари ботаникаси, тарқалиш географияси, ўсиш ва ривожланиш биологияси, парваришлаш ва маҳсулот етиштириш агротехнологияси, агротехнологик жараёнларни ташкил этиш хусусиятлари, ўтқазишнинг оптимал муддатлари, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ харажат турлари ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари келтирилган.
Каталлогга, жумладан:
- сабзавот экинларидан – артишок, бамия, батат, брюссель карами, доривор мелисса;
- донли экинлардан – арпа, африка қўноғи, жўхори, маржумак, сули;
- дуккакли дон экинлардан – вика, кўк нўхот, маданий ясмиқ, экма бурчоқ;
- озуқа экинлардан – амарант, баргак (эспарсет), берсим-миср себаргаси, перко, полба;
- мойли экинлардан – зиғир, кунжут, махсар, рапс, рижик;
- доривор ўсимликлардан – бозулбан, валериана, горчица ўсимлиги, заъфарон, коврак, топинамбур, ширинмия тритикале сингари ўсимликлар киритилган.
Қўлланмадан ноаъанавий қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш, агротехник тадбирларни амалга ошириш жараёнларини илм-фан ва инновацион ёндашув асосида ташкил этиш учун фойдаланишлари мумкин.
Вазирлик ахборотида қайд этилишча, 2016–2019 йиллар давомида ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажмида ўсиш кузатилган. Бу борада мева-сабзавотчилик, чорвачилик маҳсулотлари, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда сезиларли натижаларни кўриш мумкин.
«Аммо, шу билан бирга, жаҳон бозорида маҳсулотларга қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бориши, республикада етиштирилаётган маҳсулотларнинг халқаро бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўришни талаб қилмоқда», – дея изоҳ берилган каталогга нисбатан.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024