Ўзбекистон | 11:06 / 31.07.2020
84144
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Климакс даврини қандай қилиб енгил ўтказиш мумкин?

Менопауза даврида аёл организмида қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Кўплаб аёллар менопаузанинг, таъсирчанлик, кайфиятнинг тез-тез ўзгариши, уйқу бузилиши ва қон босимининг ўзгариши каби турли кўринишларини алоҳида хавотир билан кутадилар. Климакс улар учун ҳаётларини тубдан ўзгартириб юборувчи қудратли кучдай туюлади, яъни ундан кейин ҳаёт бунчалик ранг-баранг ва қизиқарли бўлмайдигандек. Ушбу масалада уларнинг бундай қарашига кўплаб гинеколог мутахассислар қўшилмайдилар, улар: «Климаксни – оддий бир босқич», - сифатида қабул қиладилар.

Менопауза даврида аёл организмида қандай ўзгаришлар содир бўлади?

Аввало шуни таъкидлашни истардикки, менопауза ҳар бир аёлда маълум бир ёшда юзага келадиган нормал физиологик жараёндир. Бу ҳолатда унинг танасида сезиларли ўзгаришлар рўй беради, бу иккита асосий гормон – эстроген ва прогестерон ишлаб чиқаришнинг камайиши билан боғлиқ жараёндир.

Климакснинг қандай асосий белгилари мавжуд? Аёлларни кўпроқ нималар безовта қилади?

Менопаузанинг классик аломатларига қуйилишлар, юрак уриши, уйқусизлик, оёқ ёки қўллардаги титроқ, бош айланиши, мушак оғриғи, тўсатдан кайфият ўзгариши, асабийлашиш, тушкунлик, нафас қисилиши, бош оғриғи, кўзларнинг қуриб қолиши, хотира пасайиши ва бошқалар киради. Буларнинг барчаси, албатта, қўрқинчлидир. Аммо шуни таъкидлаш керакки, ушбу аломатлар ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида кўринмайди. Ҳар бир организм индивидуалдир: баъзилар учун менопаузанинг ягона белгиси ҳайз кўришни тўхтатиш бўлса, бошқалари учун аксинча, бир вақтнинг ўзида бир нечта менопауза белгилари бўлиши мумкин.

Климакснинг ушбу аломатлари билан курашишнинг иложи борми?

Нафақат иложи бор, балки зарур. Бундан ташқари, замонавий тиббиётда бунинг учун барча зарур воситалар ҳам мавжуд. Албатта, менопаузани тўхтатиш учун сизга ҳеч нарса ёрдам бермайди, аммо замонавий дори-дармонлар ёрдамида сиз симптомлар ва касалликларни сезиларли даражада енгиллаштирасиз. Мутахассислар Климадинон препаратига эътибор беришни тавсия этадилар. Бу ўсимликлардан тайёрланган немис дори воситаси ҳисобланиб, яхши муҳосаба қилинган, менопауза касалликларини даволашда ишлатилади.

Климадинон безовталик ва таъсирчанликни енгиллаштиради, кайфият ўзгаришлари ва кескин тушишининг олдини олади, уйқусизликдан халос қилади ва қўшимча равишда суяк тўқимасини ва аёл терисининг яхши сақланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Климадинон билан даволаш тери намлигининг кўпайишига олиб келади, бу эса препаратнинг эпидермиснинг сирт қатламларининг метаболизмига таъсирини акс эттиради. Климадинон шунингдек ёғли терини нормализация қилади ва шу билан уни ёрқин ва силлиқ ҳолатга қайтаради.

Наҳотки ўсимликлардан тайёрланган дори воситаси шундай самарали таъсир кўрсата олса?

Балки сиз учун ишониш қийиндир, аммо ҳақиқатдан ҳам шундай. Немис олимлари Климадинон препарати таркибига кирувчи Cimicifuga racemoza ўсимлигининг эстрогенга ўхшаш таъсирини аниқладилар. Бу шуни англатадики, гормон бўлмасдан, одатдаги гормонал фонни қўллаб-қувватлайди. Шундай қилиб, аёлнинг танасида менопауза бошланишидан олдин бўлган мувозанат сақланиб қолинади.

Климадиноннинг қандай асосий хусусиятлари мавжуд?

Энг асосийси, дори ҳақиқатан ҳам аксарият аёллар шикоят қиладиган деярли барча аломатларни енгиллаштиради. Климадинон ёшлигингизни сақлаб қолади, менопауза аломатларини енгиллаштиради ва сизни яхши кайфиятга қайтаради. Бундан ташқари, препарат минимал ён таъсирга эга ва узоқ вақт давомида ишлатилиши мумкин. Аммо ёдингизда тутишингиз керакки, бирон бир дорини ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш керак. Айниқса, бундай қийин даврда, аёл ўз соғлиғи учун максимал даражада ғамхўрлик кўрсатиши керак.

Маҳсулот сертификатланган.

Таркиби: Cimicifuga racemoza

Регистрация рақами: Климадинон таблеткалари DV/X 06403/06/19

Климадинон ичга қабул килиш учун эритма: DV/X 06402/06/19

Ишлаб чиқарувчи: Бионорика СЕ (Германия)

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб ёки мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.

Реклама ҳуқуқи асосида