ЮНИСЕФ Ўзбекистонда ота-оналар миграциясининг болаларга таъсири ҳақидаги ҳисоботни тақдим этди
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда миграциянинг болаларга таъсирини ўрганишга бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ҳисоботда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг хорижда қандай фаолият турлари билан шуғулланиши, мамлакатда ташқи миграцияга нима сабаб бўлаётгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
«Ўзбекистонда ташқи миграция учун асосий сабаб мамлакатда иш жойларининг етишмаслиги эмас, балки қониқарли турмуш даражасини таъминлаш учун етарли бўлмаган паст даражадаги даромадлардир.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти (87 фоиз) Россияга йўл олиб, уларнинг асосий қисми у ерда 9 ойдан кўпроқ вақт давомида қолишади. Жанубий Корея, Туркия ва Қозоғистон ҳам ўзбекистонлик муҳожирлар иш излаб йўл оладиган асосий мамлакатлар сирасига киради.
Аксарият ўзбекистонлик мигрантлар ўзлари борган хориж мамлакатида кам ҳақ тўланадиган ишларни бажаришга мажбур. Уларнинг аксарияти олий маълумотга эга эмас. Муҳожирларнинг асосий қисми (40 фоиз) қурилишда, 20 фоизи саноатда, қолганлари (40 фоиз) умумий овқатланиш ва ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат қилади», дейилади ҳисоботда.
Ҳисоботда меҳнат муҳожирларининг оилалари қониқарсиз шароитларда яшашга мажбур бўлиб, ҳаётий зарур харажатлар учун пул ўтказмаларига қараб қолишгани қайд этилган.
«Кўплаб муҳожир оилаларнинг (45 фоиз) камида икки нафар фарзанди васийлар қарамоғида қолишади. Ушбу болаларнинг деярли 63 фоизи оналари билан яшайди, чунки муҳожир оталар кўпроқ ишлаб, оилаларига кўпроқ пул юборишади.
Аксарият оилалар (84 фоиз) дори-дармон, таълим олиш, яхши овқатланиш ва турар-жой харажатларини қоплаш учун зарур бўлган пул ўтказмаларига суяниб қолишган. Тадқиқотда қатнашган мигрантлар оилаларнинг ярмида харажатлар кўрсаткичи даромадлар ҳажмидан анча юқоридир. Кўпгина оилалар барқарор даромад олишнинг бошқа манбаларига эга бўлмай, уларнинг ярми иш билан мутлақо таъминланмаган.
Меҳнат муҳожирларининг оилалари қониқарсиз шароитларда яшашга мажбур. Сўровда қатнашган оилаларнинг фақат 19 фоизи марказий иситиш тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, уларнинг ярми ичимлик суви билан таъминланган», дейилган ҳужжатда.
Мавзуга оид
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
17:51 / 15.11.2024
Россиянинг Самара областида мигрантлар учун патент нархи 1,5 баравар оширилди
16:52 / 15.11.2024
Россиянинг Сахалин областида мигрантларга 24 та соҳада ишлаш тақиқланди
15:19 / 15.11.2024