Аввало, «спорт» ва «жисмоний тарбия» тушунчаларини ажратиб олиш зарур. Олимпия ўйинлари рекордлари эмас, балки айнан жисмоний фаоллик саломатликка фойдали таъсир кўрсатади. Аммо бунда ҳам чегарани билиш керак.
1-зиддият. Жисмоний фаоллик – астмани даволовчи энг яхши дори
Жисмоний фаоллик мушак каркасини мустаҳкамлайди ва шу туфайли астма билан оғриган беморнинг ўзини яхши ҳис қилишига туртки бўлади – бақувват мушакларга эга астматик енгилроқ нафас олади.
Агар бемор ҳаракатланиб турмаса, даволанишда ўсиш кузатилмайди.
Бироқ жисмоний фаоллик астмадан даво сифатида қабул қилинмаган – у даволаш курсининг бир қисми холос, аммо муҳим қисми. Астматиклар ҳаракатланиши керак, жисмоний юклама соғлом одамларники каби бўлиши лозим. Тоққа чиқиш, сувга тушиш, тоғ чанғиларида учиш мумкин ва керак.
Совуқда мунтазам машғулотлар бемор ҳолатини сезиларли даражада яхшилашига ажойиб мисол бўла олади. Фигурали учиш билан шуғулланадиган болалар муз устида кўп вақт ўтказишади ва совуққа мослашишади. Аммо бу ҳам жисмоний машқлар астмани даволайди дегани эмас, улар фақат нафас олишдаги ноқулайликни енгишга ва мушакларни кучайтиришга ёрдам беради.
2-зиддият. Астмада жисмоний фаоллик мутлақо тақиқланган
Жисмоний фаоллик астма билан оғриган бемор учун фақат битта ҳолатда - бўғилиш хуружи пайтида тақиқланган. Хуружни жисмоний фаоллик билан енгиб ўтишнинг иложи йўқ. Тананинг тоби қочиб турган вақтда инсон ўзини нафас олиш ва ҳаракат қилишга мажбурлаши мумкин эмас. Бундай ҳолатда жисмоний юклама бемор ўзини янада ёмонроқ ҳис қилишига сабаб бўлади.
Қолган вақтларда жисмоний ҳаракат фойдали бўлади. Жисмоний машқлар ҳажмини ўлчаш учун анъанавий бирлик - қадамлар сони мавжуд. Астматиклар учун ортиб кетиши тақиқланган маълум бир меъёр белгиланмаган, аммо қуйи чегара мавжуд: кунига 7000 қадам - астма билан касалланган бемор бунга осонликча тоқат қилиши керак. Ушбу фаоллик даволанишга ёрдам беради.
Агар машғулотлар пайтидаги эҳтиёткорлик ҳақида гапирадиган бўлсак, махсус чоралар талаб қилинмайди. Жисмоний машқлар пайтида астматиклар ўзларини ҳар қандай вақтда бўлгани каби тутишлари керак: бўғилиш хуружини келтириб чиқарадиган омиллардан сақланинг, хуружни тўхтатадиган дорини ўзингиз билан олиб юринг ва мунтазам равишда дори-дармонларни қабул қилинг. Астмани даволовчи дори-дармонлар нафас олиш йўлларида локал тарзда ҳаракат қилади ва жисмоний юкламага чидаш қобилиятига таъсир қилмайди - улар қон ва ички органларга кирмайди, мушаклар ва суякларга дахл қилмайди.
















