Пандемия жаҳон иқтисодиётига 35 трлн долларга тушиши мумкинлиги маълум қилинди
Иқтисодчилар аксарият мамлакатлар пандемия бошланган пайтда қабул қилинган қўллаб-қувватлов чораларидан жуда эрта воз кечаётганидан хавотир билдиришмоқда.
2025 йилга келиб коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиётига 35 трлн доллар атрофида зарар етказиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg экспертлар фикрига таяниб.
Иқтисодчилар аксарият мамлакатлар пандемия бошланган пайтда қабул қилинган қўллаб-қувватлов чораларидан жуда эрта воз кечаётганидан хавотир билдиришмоқда. Ҳозирда жаҳон иқтисодиёти инқироздан кейинги тикланиш чўққисида, аммо уни олдинда янги хатарлар кутиб олиши мумкин.
Энг асосий хатарлардан бири куз-қиш даврида юз бериши мумкин бўлган иккинчи тўлқиндир. Кўплаб мамлакатларда йил охирига келиб ишсиз қолганларни қўллаб-қувватлов чоралари муддати ниҳоясига етади. Экспертлар бу чораларни бекор қилишга ҳали эрта деб ҳисоблашмоқда.
Шунингдек, қайд этилишича, коронавирусга қарши вакцина яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларга қарамасдан, унга барча бирданига эришиши қийин.
Иқтисодчиларнинг билдиришича, айрим йирик компаниялар янги ишдан бўшатишлар ҳақида эълон қилган. Хитойда эса аҳолининг харид қобилияти ҳали тикланганича йўқ.
Европада фабрика ва заводлар талаб озлиги учун харажатларни қисқартиришга уринмоқда. Франция ва Германия қўллаб-қувватлаш дастурларини узайтирди, Буюк Британия эса октябрда тўхтатмоқчи. Бу миллионлаб иш ўринларини хавф остига қўяди.
Австралия миллий университети ходими Уорвик МакКиббиннинг ҳисоб-китобига кўра, коронавирус 2025 йилгача жаҳон иқтисодиётига 35 трлн долларга яқин зарар етказиши мумкин.
Мавзуга оид
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
22:40 / 19.10.2024
Миллион долларлик лицензия, ЕОИИга рад жавоби ва 2х ЯИМ прогнози — ҳафта дайжести
10:20 / 19.10.2024