«Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Қонуннинг мақсади органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:
табиатнинг тизими ва айланмаси билан ҳисоблашган ҳолда тупроқ, сув, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг соғлиғини, шунингдек, уларнинг орасидаги мувозанатни сақлаш;
биологик хилма-хилликни сақлашга ҳисса қўшиш;
энергия ва табиий ресурслардан фойдаланиш масъулиятини ошириш;
органик ишлаб чиқариш усулларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаб чиқаришни таъминлаш;
органик ишлаб чиқаришда ген муҳандислигидан фойдаланмаслик.
Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш соҳасини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун давлат бошқарув органлари қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширади:
органик ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни (молиявий ёрдам, имтиёзли кредитлаш, субсидиялаш, солиққа тортиш ва бошқалар) таъминлайдиган йиллик, ўрта муддатли ва узоқ муддатли давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни таъминланади;
органик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда лойиҳа ва дастурларни қабул қилади ва амалга оширилади;
органик ишлаб чиқаришнинг инновацион усуллар ва технологияларни жорий этиш, органик ишлаб чиқаришга илғор тажрибаларни жорий этишни рағбатлантирилади;
органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига ахборот ва маслаҳат ёрдамларини кўрсатилади;
органик ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион лойиҳаларни излаш ва амалга оширишда ёрдам берилади;
органик ишлаб чиқаришнинг айрим тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат ва халқаро грантларни тақдим этиш ҳамда тажриба (пилот) лойиҳаларини амалга ошириш, жумладан, анъанавий усулда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга органик қишлоқ хўжалигига ўтишида имтиёзлар берилади;
органик ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш инфратузилмасини шакллаштиришда иштирок этишлари учун шароитлар яратиш ва аҳолининг шахсий томорқа хўжаликлари фаолиятларини таъминлайди
авторизация ва аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш ва инспекциялаш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган шаклдаги сертификатланган органик маҳсулот ва хомашёларни ишлаб ишлаб чиқарувчиларга нисбатан давлат томонида қўллаб-қувватлаш амалга оширилади;
органик маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида, давлат харидларини амалга оширишда маҳаллий органик маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқарувчи корхоналарининг маҳсулотларига имтиёзлар берилади;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабига мувофиқликни таъминлаш мақсадида илмий асосланган алмашлаб экиш схемаларини амалга ошириш ва экинларни жойлаштириш ҳамда хомашёлар (органик ўғит, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ветеринария органик воситалари)дан фойдаланишда давлат аралашувига ва монополияга йўл қўймайди.
Oрганик маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш органик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва маҳсулот муомаласи қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Oрганик маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтишда қуйидаги шартлар бажарилади:
органик маҳсулот ишлаб чиқарувчиси мувофиқликни баҳолаш органи билан органик маҳсулотлар ва органик маҳсулотларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш тартибини амалга ошириш тўғрисидаги шартнома расмийлаштирилади;
ўтиш даврида органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳсулот муомаласи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя қилинади;
органик маҳсулот ишлаб чиқариш органик маҳсулотларга тегишли бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан ажратилган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади;
маҳсулотларни сотишда “ўтиш давридаги органик маҳсулотлар” деб белгилашга рухсат этилади;
органик маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш муддати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланади.
Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ва қуйидаги қоидаларга:
соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, келиб чиқиши ҳайвонот ва ўсимликдан бўлган хомашё ва хавфсиз маҳсулотдан фойдаланиш;
синтетик моддалар, пестицидлар, гормонлар, антибиотиклар ва кимёвий озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланмаслик;
тупроқдан фойдаланмасдан ўсимлик маҳсулотларини етиштириш усулларидан фойдаланмаслик;
ионлаштирувчи нурланишдан фойдаланмаслик;
қайта тикланадиган табиий ресурсларидан фойдаланишни минималлаштириш;
ёввойи ўсимликларни қайта ишлашнинг кимёвий усулларидан фойдаланмаслик;
ўсимлик ва ҳайвонот манбаларидан олинган чиқиндилардан фойдаланиш, улар органик ишлаб чиқаришда олинган тақдирдагина рухсат этилади;
ишлаб чиқариш учун органик маҳсулотларнинг ўзига хос турини танлашда экологик тизимларни сақлаш;
ўсимликларни профилактика чоралари, шу жумладан, тегишли алмашлаб экиш, зараркунандаларга, бегона ўтларга ва ўсимлик касалликларига чидамли ўсимлик турларини ва навларини танлаш орқали ҳимоя қилиш;
ўсимликларни зараркунандалар, бегона ўтлар ва ўсимлик касалликларидан ҳимоя қилиш механик, биологик ва физик усулларидан фойдаланиш;
табиий иммунитетни рағбатлантирадиган табиий хатти-ҳаракатлар ҳисобга олган ҳолда тегишли бинолар ва бошқа шароитларни таъминлаш орқали ҳайвонларнинг соғлигига ғамхўрлик қилиш;
маҳаллий шароитга мос турғун турларни, ўсимлик навларини ва ҳайвон зотларини танлаш;
органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш натижасида, шунингдек, келиб чиқиши табиий моддалардан олинган ингредиентлардан ташкил топган озуқа ва озуқа қўшимчаларидан чорвачиликда фойдаланиш;
анъанавий усулда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, органик маҳсулотлар билан аралашиб кетишни олдини олиш мақсадида, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сақлаш ва транспортда ташишнинг барча босқичларида органик бўлмаган маҳсулотлардан ажратилишни;
органик маҳсулотларга ва (ёки) унинг ҳаёт цикли жараёнларига қўйиладиган талаблар органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига билан белгиланади;
органик маҳсулотларни қайта ишлашда органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар технологик ёки зоотехник зарурат туғилганда ёки парҳез мақсадларида фойдаланишга рухсат берилган озиқ-овқат қўшимчалари ва озуқа ем қўшимчаларини ишлатишни чеклашни таъминлайди.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024