Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандли диабетга чалинганлар учун яхши янгилик: Ошқозоности бези ўз фаолиятини тиклаши мумкин
Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, даволанишлар ва интенсив вазн йўқотиш орқали 2-тоифа диабет билан касалланган беморларда ошқозоности безининг инсулин ишлаб чиқариш қобилияти тикланади.
Фото: iStock
Жорий йилда онлайн ўтказилган Европа диабет тадқиқоти Ассоцациясининг йиллик ҳисобот йиғилишида тақдим этилган янги изланишлар биринчи маротаба 2-тоифа диабетни даволаш ошқозоности безининг нормал ишлашга қайтишини исботлади.
“Беморларда ошқозоности бези нормал инсулин ишлаб чиқараётганини исботлаганимизга қарамай, айрим мутахассислар “Бу шунчаки яхши назорат қилинган диабет”, – дея таъкидлашда давом этмоқдалар. Аммо биздаги изланишлар ошқозоности бези ҳажмининг нормал ҳолатга қайтиши билан ҳам характерлидир”, – дейди тадқиқот олиб борган Буюк Британиядаги New Castle университети профессори Рой Тейлор.
У фикрини шундай давом эттиради:
“Кўп миқдордаги инсулин тўқималарнинг ўсишини таъминлайди, ҳеч бўлмаганда ўз ҳажмини сақлаб қолишига кўмаклашади. Одатда, ошқозоности безида овқатдан сўнг инсулин миқдори юқори бўлади. Аммо 2-тоифа диабетга учраган беморларда бу ҳолат кузатилмайди. Янги тадқиқотнинг янгилиги ҳам инсулиннинг ошқозоности безларига таъсири натижасида фаолиятнинг тикланишида”.
Тадқиқотлар 2 йил мобайнида 64 нафар 2-тоифа қандли диабетга чалинган беморлар билан олиб борилган. Эслатиб ўтиш керак, ушбу тадқиқот сўнгги олти йилда 2-тоифа диабетга чалинган беморлар билан боғлиқ.
Мавзуга оид
00:07 / 20.10.2025
Ясмин чойи қондаги шакар миқдорини камайтириши аниқланди
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
16:13 / 30.06.2023
2050 йилда қандли диабетга чалинганлар сони 1,3 миллиардга етиши мумкин – The Lancet
17:34 / 26.05.2023