Гипербарик оксигенация – кислород ёрдамида даволаш бўйича замонавий амалиёт
Гипербарик оксигенация (ГБО) – барокамера ичида юқори босим ҳолатида тоза кислородда нафас олиш орқали даволаш усули. Гипербарик оксигенация таъсирининг моҳияти шундаки, тана тўқималарининг (қон, лимфа, ҳужайралараро суюқлик) кислород билан жисмоний тўйинганлиги ёрдамида унинг органлар ва ҳужайраларга етказилиши сезиларли даражада ошади. Бу заҳарланиш ёки касаллик туфайли келиб чиққан умумий ва маҳаллий кислород танқислиги йўқолишига олиб келади.
Ушбу усул Германия, Туркия, Италия, Хитой, АҚШ, Россия Федерацияси, Белорус каби мамлакатларда кенг қўлланилади. Ушбу мамлакатларда ГБО усули ҳам давлат шифохоналарида, ҳам хусусий шифохоналарида кенг қўлланилади. Ҳатто-ки, шошилинч ёрдам бўлинмаларида бир ўринлик ва кўп ўринлик барокамералар ис гази билан заҳарланиш ёки бошқа ҳолатлар учун 24 соат давомида шифокорлар фойдаланиши учун мавжуд бўлади. Бундан ташқари, Европа мамлакатларида алоҳида ГБО терапия марказлари мавжуд. Ушбу мамлакатлар ГБО усулидан нафақат турли хил касалликларни даволаш ва олдини олиш усули сифатида, балки озиш, иммунитетни ошириш, ёшариш ва организмнинг умумий кучини тиклаш мақсадида фойдаланадилар. У халқаро мусобақалар учун спортчиларни тайёрлаш комплексига киритилган.
Гипербарик оксигенация орқали кенг турдаги беморлар муолажа олишади.
Қандли диабетга қарши ГБOнинг фойдалари
Қандли диабет билан оғриган беморларда биринчи навбатда кичик томирлар зарар кўра бошлайди. Қондаги қанд даражаси қанчалик юқори бўлса, қон шу қадар ёпишқоқ бўлади ва капиллярлардан ўтишида қийинчиликлар вужудга келади. Бундан ташқари, «ортиқча» глюкоза аста-секин томирлар деворларига жойлаша бошлайди, бу эса уларнинг ўтказувчанлигини кескин камайтиради. Томирлар мўрт бўлиб, секин аста бириктирувчи тўқима билан ўрин алмашади. Ушбу жараёнлар кўз, буйрак, қўллар ва оёқларнинг («диабетик оёқ» деб аталади) жиддий асоратлари билан тўла.
Қон томирларининг ўзгариши билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун ва даволаш учун ГБО сеанслари жуда ҳам фойдали.
Замонавий ва юқори эффектга эга гипербарик оксигенация терапия орқали юртдошларимизнинг даволаш амалиётини кенгайтириш учун OKSIMER ГБО маркази шу йилнинг октябр ойида Фарғона шаҳрида иккинчи шифокорлар конференциясини уюштирди.
Бундан ташқари, Туркия давлатидан OKSIMER ГБО марказига ташриф буюрган доктор Gönül Atakişi (7 йилдан буён Туркиядаги гипербарик оксигенация марказида сув ости тиббиёти ва ГБО терапия мутахассиси сифатида ишлаб келмоқда) 24 ноябрга қадар марказимизда беморлар билан ишлайди ва шифокорлар билан тажриба алмашади.
Агар сизни қандли диабет кассалиги асоратлари, яъни оёқдаги кучли оғриқлар, совқатиш, буйрак фаолияти бузилиши ҳисобига пайдо бўладиган кўнгил айнишлари, иштаҳанинг йўқолиши, ҳолсизлик, қон босимининг ортиши, юз, қўл ва оёқларда шишлар пайдо бўлиши, узоқ вақтдан бери битмаётган яралар безовта қилаётган бўлса, сиз учун яхши янгилик бор: гипербарик оксигенация айнан ушбу ҳолатлар учун самарали даволаш усули ҳисобланади!
Манзил: Фарғона шаҳри, Нурафшон кўчаси, 35А.
OKSIMER гипербарик оксигенация маркази геолокацияси.
Телефонлар: +99855 801-00-05, +99873 243-00-05, +99899 110-62-03 (Telegram)
Сайт: www.oksimer.uz
Электрон-почта: info@oksimer.uz
YouTube канал: bit.ly/2VHarw9
Telegram канал: t.me/oksimer_uz
Реклама ҳуқуқи асосида