TOBB ETÜ Tashkent – фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграцияси
Президентимизнинг жорий йил февраль ойида Туркия Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва шу асосда Тошкент шаҳрида Туркия Иқтисодиёт ва технология университети филиалини ташкил этиш муносабати билан жорий йил 4-7 март кунлари Ўзбекистон делегацияси Туркия Иқтисодиёт ва технология университетига ташриф буюриб, Тошкент шаҳридаги филиалини очиш юзасидан университет билан ҳамкорликда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқболларига мувофиқ тадбиркорлик, иқтисодиёт, молия, корпоратив ҳуқуқ, ахборот-коммуникация технологиялари, психология соҳаларида халқаро стандартлар даражасида, жумладан, дуал таълим технологияларини қўллаган ҳолда, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш вазифалари белгиланиб олинган эди.
Жорий йилнинг 29 август куни Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шахридаги филиалига (TOBB ETÜ Tashkent) кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Университет филиали пойтахтда жойлашган бўлиб, дуал таълим тизимига асосланган ва 2020/2021 ўқув йилидан бакалавриатнинг “Электрон тижорат ва технологияларни бошқариш” ва “Халқаро бизнес ва тадбиркорлик” таълим йўналишлари бўйича биринчи талабаларни қабул қилди.
Туркия Иқтисодиёт ва технология университетининг бошқа университетлардан фарқи нимада?
2002 йилда Туркия Савдо палатаси ва товар биржа иттифоқи қошида Иқтисодиёт ва технологиялар – TOBB ETÜ университети ташкил этилди. Университет ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган, бугунги кунда кучли педагог кадрларга эга бўлган, ўзига хос ва универсал билим беради, тадбиркорлик соҳасида кадрлар тайёрлайди.
TOBB ETÜ назарий ва амалий тадқиқотлар олиб борадиган, жамиятнинг тадқиқот фаолиятидаги эҳтиёжларига эътибор қаратадиган мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшадиган ва тадбиркорлик учун зарур бўлган малакали тадбиркорлар синфини шакллантирадиган университетга айланиш мақсадида яратилган. Ўқитишнинг дуал таълим тизими туфайли талаба нафақат олий маълумот тўғрисида диплом олади, балки корхонада узоқ муддатли стажировка ўтайди.
Ўқишни тугатгандан сўнг талабалар халқаро меҳнат бозори талабларb асосида жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар бўлиб етади, чунки Филиал талабалари нафақат миллий компанияларда, балки чет элларда ҳам малака оширишга имкониятига эга. TOBB ETÜ Tashkent филиалида жорий этилган дуал таълим тизими – бу ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари талабларига жавоб берадиган замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаш орқали Ўзбекистон минтақаларининг инвестиция жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш воситаларидан биридир.
Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, TOBB ETÜ уч семестрлик таълим тизимига эга. Шу маънода ҳам TOBB ETÜ Туркия олий таълим тизимида алоҳида ўринга эга. TOBB ETÜ да талабалар Туркия, АҚШ, Россия ва бошқа мамлакатларнинг 3000 дан ортиқ компания ва муассасаларида иш тажрибасига эга бўлиш имкониятини қўлга киритишади.
Айни пайтда TOBB ETÜ Ankaraда 9 факултет, 19 кафедра, 2 та институт (Табиий ва амалий фанлар институти ва ижтимоий фанлар институти), технология маркази ва шифохона фаолият кўрсатмоқда.
2013 йилда олийгоҳда таълим-тарбия ва илмий-тадқиқот соҳасида хизмат кўрсатиш учун технология маркази очилди. Марказда 6 муҳандислик фанлари, 117 та лаборатория, шунингдек, Европанинг 3та йирик биомеханик лабораторияси, дунёдаги энг йирик гидро турбинали синов дизайн маркази мавжуд.
Халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education) рейтингларининг 2000 йилдан кейин ташкил этилган дунёнинг энг яхши университетлари орасида (“Мillenium Universities” рейтингида) 32-ўринни эгаллади.
Университетнинг асосий вазифаларидан бири халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциялашувини таъминлаш асосида юқори малакали, креатив фикрлайдиган ва тадбиркорлик кўникмаларига йўналтирилган ўқув дастурлари орқали иш берувчиларнинг эҳтиёжларига мос равишда кадрлар тайёрлашдан иборат.
Маълумот учун
Университет фаолиятининг ўзига хослиги ўқув режаларининг ДУАЛ таълимга асосланган уч семестрлик ўқув жараёни ҳисобланиб, таълим олувчиларга 2 семестр давомида назарий билимлар билан бир қаторда 3-семестрда амалий кўникмалар шаклланиши мувозанатлаштирилган. Университетнинг ушбу хусусияти унинг Туркиянинг таълим тизимида алоҳида ўрин тутишини таъминлаган. Талабалар ўқиш давомида Туркия ва Ўзбекистон машҳур компанияларида амалиёт ўташ, шунингдек, Туркиядаги таниқли тадбиркорларнинг фаолияти билан танишиш учун ажойиб имкониятга эга бўладилар.
Шунингдек, иқтидорли талабалар учун TOBB ETÜ Tashkent филиалида Туркия Савдо палаталари ва биржалар иттифоқи ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан бериладиган бир қатор имтиёз ва афзалликларни таъкидлаш жоиз.
Университетда ўқитиш кредит-модуль тизими асосида, кундузги таълим шаклида, инглиз тилида амалга оширилади. Ўқув режалар ва дастурлар TOBB ETÜ Ankara университети дастурларига асосланган. Ўқиш муддати 4 йилдан иборат ва ушбу жараёнга юқори малакали хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилган ҳолда индивидуал таълим траекториясига асосланган.Ўқув дастурининг яна бир қўшимча хусусияти шундаки, академик йил уч семестрдан иборат – куз, баҳор ва ёзги семестрлар. Шу билан бирга талабалар қўшимча хорижий тилларни ( немис, француз,испан, япон,хитой) ўрганиш имкониятига эга.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, TOBB ETÜ Tashkent филиалининг талабалари Савдо-саноат палатаси фаолиятида иштирок этишнинг ноёб имконияти мавжуд бўлиб, улар тадбиркорларнинг ташаббусларини амалга оширишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитлари билан танишадилар, жойларда бизнес ҳамжамияти, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ўртасидаги шериклик алоқаларини ривожлантириш жараёнларида бевосита иштирокчилар сифатида бўлишади ва амалий тажриба орттиришади.
Телефон: +998 78 150-60-08
Батафсил маълумот учун:
Сайт: etu.edu.tr
Telegram: t.me/tobb_etu_tashkent
Instagram: @tobbtashkent_life
Реклама ҳуқуқи асосида