Суғурта компанияси вакили 100дан ортиқ киши номига кредит олиб, 1,1 млрд сўмдан ошиқ пул ўзлаштирди
Яшнобод туман судида фирибгарлик иши бўйича судланувчи С.Э. 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳолда 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Фуқаро С.Э. 2017 йилнинг январ ойидан 2019 йилнинг декабр ойига қадар «Alskom» суғурта компаниясининг «Poytaxt» филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келишидан фойдаланиб, фуқароларга муқаддам ўзи банк соҳасида ишлаганини айтиб, ўзига яқин бўлган танишларини ишонтириб, уларнинг номига банкдан кредит пуллари олган ҳолда, олинган кредит фоизларини ва асосий тўловларни ўз вақтида банкка тўлаб келишни ўз зиммасига олиб, 100 нафардан ортиқ шахс ишончига кириб, уларнинг номига Тошкент шаҳридаги 12та банкдан кредит пулларини ўзлаштириб олган.
С.Э. кредит пулларини олиш орқали жами 1 млрд 138 млн сўм, жумладан:
- «Uzsanoatqurilish Bank» Яшнобод филиалига 20 млн сўм;
- «Uzsanoatqurilish Bank» Қатортол филиалига 52 млн сўм;
- «Uzsanoatqurulish Bank» Чилонзор филиалига 15 млн сўм;
- «Savdogar Bank» Шайхонтоҳур филиалига 119 млн сўм;
- «Asaka Bank» Шайхонтоҳур филиалига 35 млн сўм;
- «Asaka Bank» Юнусобод филиалига 68 млн сўм;
- «Asaka Bank» Тошкент шаҳар филиалига 87 млн сўм;
- «Asaka Bank» Тошкент вилояти филиалига 48 млн сўм;
- «Mikrokredit Bank» АТ амалиёт бошқармасига 9,4 млн сўм;
- «Аgrо Bank» АТБ Тошкент шаҳар филиалига 158 млн сўм;
- «Dаvr bank» ХАТБ Чилонзор филиалига 69 млн сўм;
- «Davr Bank» ХАТБ Учтепа филиалига 458 млн сўм миқдорда моддий зарарлар етказиб, олинган пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
С.Э. томонидан етказилган зарарнинг 1/3 қисми қопланган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси Анвар Икромов раислигида кўриб чиқилиб, суд ҳукмига асосан судланувчи С.Э. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «б» банди, 228-моддаси 2-қисмининг «а» банди ва 228-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Судланувчи томонидан етказилган зарарлар тўлиқ қопланмагани ва содир қилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси инобатга олиниб, С.Э.га нисбатан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиб, 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
«Келгусида шунга ўхшаш ҳолатлар такрорланмаслиги учун фуқаролардан бошқа биров учун ўз номларига кредит ёки қарз олишга розилик билдирмасликларини сўраб қоламиз», дейилади жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг мурожаатида.
Мавзуга оид
17:41 / 11.07.2024
Рақобат қўмитаси “Инсон” АЖ суғурта ташкилотига нисбатан иш қўзғатди
10:31 / 30.05.2024
"Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди
18:29 / 21.12.2023
Суғурта компанияси билан 145 млрд сўмни ўзлаштирмоқчи бўлган божхона ходими ҳибсга олинди — Божхона қўмитаси
15:50 / 04.09.2023