Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Аюбхон Камалов Марказий банк раисига ўринбосар этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Аюбхон Камалов янги лавозимда Саидқаҳҳор Холхўжаевнинг ўрнини эгаллаган.
У 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1993 йилда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган.
1994-2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида турли вазифаларда ишлаган.
2017 йилдан 2019 йилгача Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори лавозимида ишлаган. 2019 йил февралида Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, кейинроқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибияти раҳбари лавозимига ўтказилиб, ҳозирга қадар шу лавозимда ишлаб келаётганди.
Бундан аввалроқ 2019 йил мартидан буён МБ раиси ўринбосари бўлган Саидқаҳҳор Холхўжаев Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
08:47 / 10.12.2025