Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
Адлия вазирлигида Баҳром Қўчқоров ўрнига вазирнинг янги ўринбосари иш бошлади.
Алишер Нишанович Каримов адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
А.Каримов 1978 йилда Андижон вилояти, Хўжаобод туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
А.Каримов турли йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва бошқарма бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Адлия вазирлигидаги фаолиятини 2017 йилда Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлашдан бошлаган. 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Бундан олдинроқ, 2020 йил майидан буён адлия вазири ўринбосари бўлган Баҳром Қўчқоров Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига ўтгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия Россия соядаги флотининг 100 та танкерига қарши санкциялар жорий қиляпти
Жаҳон | 10:10
-
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ўзбекистон | 09:50
-
ЕИ АҚШга автомобиллар ва самолётларга божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 09:32
-
2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони маълум қилинди
Ўзбекистон | 09:10
Мавзуга оид

11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги

10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

16:18 / 07.03.2025