Ўзбекистон | 17:09 / 12.02.2021
68091
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Нажмиддин Тўрахўжаев ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яҳёжон Абдулҳақов эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Президент қарори билан Нажмиддин Садирович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нажмиддин Тўрахўжаев (ўнгда)

Нажмиддин Тўрахўжаев бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулҳақов эса ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Яҳёжон Абдулҳақов (чапда)

2019-2020 йилларда Тергов департаменти бошлиғи бўлган Дониёр Тошхўжаев 2020 йил январида Фарғона вилояти ИИБга бошлиқ бўлиб кетгач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Абдулҳақов 2019 йил ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

  • Бундан аввалроқ, ички ишлар вазири ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Хатамов лавозимидан озод этилиб, ИИВ Академияси раҳбари лавозимига ўтказилгани хабар қилинганди.
  • Январ ойи охирида ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари Дониёр Қодиров лавозимидан озод этилиб, президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Иноятовга ўринбосар этиб тайинлангач, вазир ўринбосарлиги лавозими бўш қолмоқда.

Мавзуга оид