07:50 / 09.04.2021
3344

2020 йилда ўрмон фондига 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмон қонунчилик талабларини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сангин Мадаминов маълум қилди.

“2020 йилда 500та ҳолатда ноқонуний равишда ўрмон ҳудудига тегишли бута ва дарахтларни кесиш ҳолати аниқланган. Оқибатда, ўрмон фондига 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. 2021 йилнинг ўтган 3 ойи давомида эса 100дан ортиқ шундай ҳолат рўй берган. Асосан ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик пайтида содир бўлган”, деди Сангин Мадаминов.

Таъкидланишича, йилнинг ўтган даврида республика ўрмон хўжаликларида жами 181та қонунбузарлик аниқланиб, ушбу қонунбузарлик оқибатига ўрмон фондига 600 млн сўмдан ошиқ зарар келтирилган. Шундан 119тасида ноқонуний равишда дарахт кесиш аниқланган.

Шунингдек, ўрмон фонди майдонларида аниқланган ўрмон қонунбузарликларини онлайн тарзда расмийлаштириш дастури ишлаб чиқилиб, 2020 йилнинг декабр ойида Сирдарё вилоятида тест режимида ишга туширилди.

Дастур жорий этилгандан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва расмийлаштирилиши лозим бўлган ҳужжатлар учун сарфланадиган вақт 30 фоизга қисқаришига эришилади. Апрел ойидан бошлаб бу дастурдан бутун республика бўйлаб ўрмон хўжалиги тизимида фойдаланиляпти.

Мавзуга оид
Top