«Ёшлар дафтари»даги ёшлар учун бир ойлик армия харажатлари қоплаб берилади
Ёшлар агентлигига йил давомида қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев ёшлар масаласида ўтказилган видеоселекторда маълум қилди.
«Бугунги кунда республика бўйича 120та IT-марказини 4 мингга яқин «ёшлар дафтари»га кирганлар тамомлаган. Бундай ёшлар келгусида бизнес бошлаши учун компьютерлар билан таъминлаб бериш зарур.
Бунинг учун, «бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун «Микрокредитбанк», «Алоқабанк» ва «Халқ банки» кредитлар ажратади, уларнинг фоиз харажатлари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Яъни кредит фоизсиз берилади.
Шунингдек, 1 июндан бошлаб «ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради Kun.uz мухбири.
Шунингдек, «ёшлар дафтари»га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.
Шу билан бирга, 1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.
Бундан ташқари, ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.
Ушбу мақсадлар учун Молия вазири Тимур Ишметов Ёшлар агентлигига йил давомида қўшимча 100 миллиард сўм ажратиши бўйича топшириқ берилди.
Мавзуга оид
16:34 / 16.01.2025
Ҳиндистондаги ҳарбий парадда робот итлар иштирок этди
07:50 / 11.01.2025
Армиядан қочиш - Украинада энг кенг тарқалган жиноят
14:22 / 03.01.2025
Исроил армияси: 2023 йил 7 октябрдан бери 28 ҳарбий ўз жонига қасд қилди
18:56 / 22.12.2024